Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖССТга пандемияга қарши курашда йил охиригача 1,7 миллиард доллар керак бўлади
12:42 / 2020-05-08

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) 2020 йилда коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича стратегик режаси қайта кўриб чиқилди.


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) 2020 йилда коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича стратегик режаси қайта кўриб чиқилди. Унда айтилишича, коронавирусга қарши курашни молиялаштириш учун йил охиригача 1,7 миллиард доллар керак бўлади. ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус пайшанба куни уюштирган брифингда шу ҳақда баёнот берди.

“Янгиланган стратегик режа шуни кўрсатмоқдаки, пандемияга қарши кураш учун ЖССТга 1,7 миллиард доллар керак. Ушбу режа 2020 йилнинг охиригача мўлжалланган“, дейди ташкилот раҳбари.

Унинг таъкидлашича, ҳужжат яқин кунларда эълон қилинади. У глобал ва минтақавий таъминотда ЖССТнинг ролини оширишга қаратилган.