English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖССТ коронавирусга қарши ишлаб чиқилаётган вакциналар ҳақида маълумот берди
14:07 / 2020-04-22

“Агар ҳатто барча синов муваффақиятли ўтган тақдирда ҳам, то беморга клиник қўллаш учун берилгунга қадар 12 ойдан 18 ойгача вақт ўтади.


Коронавирусга қарши вакцинанинг 67 та тури мавжуд, уларнинг учтасида аллақачон клиник синов амалиётлари бошланган, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович.

“Ҳозирда ЖССТга вакцинанинг 67 та прототиви маълум, учтасида илк бор клиник синов бошланди, ҳадемай қолганларида ҳам синов бошланади “, — деди у “Эхо Москва” радиостанцияси эфирида чиқиш қилиб.

“Агар ҳатто барча синов муваффақиятли ўтган тақдирда ҳам, то беморга клиник қўллаш учун берилгунга қадар 12 ойдан 18 ойгача вақт ўтади. Шундан кейингина вакцинани оммавий ишлаб чиқариш бошланади “, — қўшимча қилди у.

Мелита Вуйнович коронавирус оқибатида қурбон бўлганларни ҳисоблаш масаласига тўхталар экан, жумладан шундай деди:

COVID-19 коронавирусини юқтириб олганлар орасидаги ўлим ҳолати, ҳатто бемор бошқа касаллик туфайли вафот этган бўлса ҳам, у коронавирус туфайли қурбон бўлган, деб ҳисобга олинади.

“Вафот этган бемор коронавирус юқтирган бўлса, ўлим COVID-19 туфайли рўй берди, деб рўйхатга олинади “, — деди у.

ЖССТ вакилининг аниқлик киритишича, тўғридан-тўғри коронавирус юқтириб қурбон бўлиш бор, шунингдек, COVID-19 юқтирган бемор аввал бошқа хасталик билан оғриб юрган ҳам бўлиши мумкин. Лекин барибир, марҳум коронавирусдан вафот этди, деб қайд этилади. Вуйновичнинг қўшимча қилишича эпидемиядан кейин ушбу масала батафсил тадқиқ қилинади.

ЖССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирус юқтириб олганлар сони 2,3 миллион кишидан ошган, 157 мингдан зиёд бемор вафот этган.