Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖССТ COVID-19 га қарши курашда мактабларни ёпиш самара бермаслигини айтмоқда
17:15 / 2020-10-28

Мактабларни ёпиш коронавирус пандемиясига қарши курашда самарасиз чорадир, деб баёнот берди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа бўлими бўйича минтақавий директори Ханс Клюге.


Мактабларни ёпиш коронавирус пандемиясига қарши курашда самарасиз чорадир, деб баёнот берди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа бўлими бўйича минтақавий директори Ханс Клюге.

"Мактабларни ёпиб қўйиш инфекцияга қарши курашда оз самара беради, шу боис мактабларни очиш лозим. Айниқса оғир ҳаётий вазиятда бўлиб турган болалар катта босим остида қолмоқда", - деб ёзди Клюге ўзининг Twitterдаги саҳифасида.

Унинг аниқлик киритишича, ЖССТнинг Европа бўлимига COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани боис шундай тавсиялар кўпроқ келмоқда.

Коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кескин ошгани сабабли Европа мамлакатлари чеклов чораларини кучайтирмоқда. Хусусан, Чехияда 5 октябрдан фавқулодда ҳолат режими амал қилмоқда, мамлакатда мактаблар ёпилган. Германиянинг Берхтесгаденер-Ландеда жуда қаттиқ чеклов чоралари қўлланилмоқда. Бу ерда арзирли сабаб бўлмаса кўчага чиқиш ҳам тақиқланган, мактаблар ҳам ишламаяпти, дейилади хабарда.