Жорий йилда юртимизга нечта электромобиль олиб келинган
2020 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга хориждан 82 та электромобиль импорт қилинган.
2020 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга хориждан 82 та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 59 тага кўп.
Давлат статистика қўмитасининг ахборот хизматидан маълум қилишларича, бу йил Хитойдан – 52 та, Кореядан – 12 та ҳамда Германия, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия ва Грузия каби давлатлардан 17 та электромобиль импорт қилинган.
Маълумот ўрнида, жорий йилда импорт қилинган электромобиллар учун 2,1 миллион доллар сарфланган.