Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жондор туманидаги аҳоли пунктлари карантиндан чиқартирилди
13:50 / 2020-04-28

Фавқулодда вазият сабабли тумандаги Мохон, Тороб, Манғит ҳамда Чорзона қишлоқларида ўрнатилган ҳарбий назорат остидаги карантин ҳолати тугатилди.


Бухоро вилояти Жондор туманида ҳам “COVID-19” коронавирусини юқтириш ҳолати қайд этилган эди. Аҳоли орасида ваҳима-саросимага ўрин қолдирмасдан, ҳукуматимиз томонидан зудлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида ҳудуддаги бир нечта маҳаллада инсон саломатлиги учун ўта хавфли бўлган бу касаллик зудлик билан бартараф этилди.

Фавқулодда вазият сабабли тумандаги Мохон, Тороб, Манғит ҳамда Чорзона қишлоқларида ўрнатилган ҳарбий назорат остидаги карантин ҳолати тугатилди.

Шу муносабат билан вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Ш.Алиев, туман ҳокими К.Камолов бошчилигида карантин даврида вақт билан ҳисоблашмасдан, алоҳида жонбозлик кўрсатган, ўз вазифасига ситқидилдан ёндашган давлат хизматлари ходимларини кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Тегишли хизматлар, ҳарбий қисм офицер ва аскарларининг хизмати эътироф этилиб, уларнинг бир қисми республика Мудофаа вазирлиги ҳамда туман ҳокимлигининг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бир неча кунлик карантин чекловидан сўнг Чорзона қишлоғида арзонлаштирилган нархларда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо ярмаркаси ташкил этилди. Ҳомий ва саховатпеша инсонлар кўмагида кам таъминланган бир қатор оилаларга кундалик зарур маҳсулотлар етказиб берилди