Жомбойга янги ҳоким тайинланди
Бугун ўтказилган халқ депутатлари Жомбой тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Бугун ўтказилган халқ депутатлари Жомбой тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Жомбой тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Тўйчиев Ҳамза Ҳакимович ўз аризасига биноан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
Шу пайтгача Марказий банк Самарқанд вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган Собиров Қаюм Ҳамроевич Жомбой тумани ҳокими этиб тайинланди.