French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жомбойда “Ҳоким стипендияси” таъсис этилади
10:20 / 2020-10-27

Шу сабабли мазкур ҳужжатни жамоатчилик, соҳа вакилларининг таклифлари инобатга олинган ҳолда қабул қилиш учун сессия муҳокамасига киритилди.


Халқ депутатлари Жомбой тумани Кенгашининг бу галги сессиясида “Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳаси муҳокама этилди.

– Бугун мамлакатимизда таълим-тарбия тизимининг сифати ва самарадорлигини ошириш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланди – деди Кенгаш раиси, туман ҳокими Қ.Собиров. – Бунинг натижасида кейинги йилларда мактабгача таълимдан бошлаб, олий академик таълимгача такомиллашди. Соҳага оид ўнлаб ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, янги қонунлар қабул қилинди. Давлатимиз раҳбарининг бу галги фармони лойиҳаси ҳам ушбу йўналишдаги ишларнинг янги сифат босқичини бошлаб беради. Шу сабабли мазкур ҳужжатни жамоатчилик, соҳа вакилларининг таклифлари инобатга олинган ҳолда қабул қилиш учун сессия муҳокамасига киритилди.

Сессияда туман мактабгача таълим, халқ таълими бўлимлари масъулларининг, депутатлар ва педагогларнинг фикрлари эшитилди. Бир қатор таклифлар билдирилди.

Жумладан, лойиҳанинг 3-“а” бандига қўшимча равишда Миллий ўқув дастурлари халқаро хорижий мактаблар ўқув тизимига мос тарзда ишлаб чиқилиши, ўқув режаси ўқувчиларни мустақил дарс қилишга ундовчи тизимга йўналтирилиши зарурлиги таъкидланди. Иқтидорли ўқувчилар учун “Аълочилар жамғармаси”, “Ҳоким стипендияси” каби рағбатлантирувчи механизмлар таъсис этиш, туман иқтидорли ва истеъдодли ёшларидан иборат “Жомбой олтин фонди”ни яратиш каби таклифлар баён этилди.