Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда янги корхона иш бошлади
17:25 / 2015-12-09

“Жиззах” махсус индустриал зонасида замонавий электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Roison Home White Goods” Ўзбекистон – Буюк Британия қўшма корхонаси ишга туширилди.

“Жиззах” махсус индустриал зонасида замонавий электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Roison Home White Goods” Ўзбекистон – Буюк Британия қўшма корхонаси ишга туширилди.

Лойиҳа қиймати 26,6 миллион доллар бўлган корхона йилига 650 минг дона маиший техника воситалари ишлаб чиқариш қувватига эга. Жумладан, 100 минг музлатгич, 50 минг кондиционер, 50 минг кир ювиш машинаси, 100 минг газ плитаси, 100 минг телевизор, 50 минг чангютгич ва 200 минг микротўлқинли печ ишлаб чиқарилади.

Айни пайтда корхонанинг 15,3 миллион долларлик биринчи босқичи ишга туширилди. Биринчи босқичда 6 турдаги 325 минг дона маиший техника воситалари ишлаб чиқариш мўлжалланган бўлиб, 200 янги иш ўрни яратилди.

– Бу ерда машҳур “Roison”, “Candy”, “Hoover” брендлари остида музлатгич, кондиционер ва кир ювиш машиналари ишлаб чиқарилади, – дейди корхона раҳбари Миракмал Ҳидоятов. – Келгусида маҳсулотларни МДҲ мамлакатларига экспорт қилиш мўлжалланмоқда. Корхонанинг иккинчи босқичи ишга туширилиши билан иш ўринлари 340 тага етади.

Жорий йилда “Жиззах” махсус индустриал зонасида 8 саноат корхонаси ўз фаолиятини бошлади. Йил якунига қадар яна учта корхона ишга туширилиши режалаштирилган.