Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда ҚҚС ставкаси пасайтирилиши натижасида 15 миллиард сўмдан ортиқ маблағ тежалади
12:03 / 2019-10-11

Президентимизнинг 2019 йил 26 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ жорий 1 октябрдан қўшилган қиймат солиғи ставкаси амалдаги 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилди


Президентимизнинг 2019 йил 26 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ жорий 1 октябрдан қўшилган қиймат солиғи ставкаси амалдаги 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилди

Бу бир қараганда, бюджетга тушумнинг сезиларли камайишига олиб келишини англатади.

Аммо бундай салбий таъсир бўлмаслигини ўтган йилги солиқ концепциясида 2019 йил 1 январдан жисмоний шахсларнинг даромад солиғи 22 фоиздан ягона 12 фоизга туширилиши, саккиз фоизлик иш ҳақидан суғурта бадали олиш умуман бекор қилиши билан боғлиқ амалиёт кўрсатди.

Ўшанда мутахассислар катта таваккал, дея баҳолаган бу ўзгариш амалда бюджетга тушимнинг кўпайишига олиб келди.

Президентимизнинг узоқни кўзлаб иш тутиши натижасида тадбиркорлар яратилган солиқ имтиёзларидан оқилона фойдаланиб, ўз фаолиятини янада жонлантирди. Бунинг натижасида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг давлат бюджетига тушуми икки бараварга ортиши кузатилди. Йилнинг биринчи ярмида қўшимча солиқ тўловчилар кўпайди. Даромад солиғи давлат бюджетини шакллантирувчи учинчи солиқ тури эканини инобатга олсак, бу муҳим аҳамиятга эга экани ойдинлашади.

Давлатимиз раҳбари бу амалиётни жорий йил 1 октябридан жорий қилиш ва иқтисодиётда бизнес учун енгилликлар яратиш бўйича берган топшириқлари бу йўлдаги яна бир муҳим қадам бўлди.

Қўшилган қиймат солиғи ставкасининг туширилиши натижасида биргина Жиззах вилоятида 15 миллиард сўмдан ортиқ маблағ тежалади.

15 фоизли қўшилган қиймат солиғи амалиётга жорий этилиши чоғида назорат-касса аппаратлари хотирасига ёзилган формулага мувофиқ, харид қилинган маҳсулотлар учун 20 фоизлик қўшилган қиймат солиғи сақлаб қолинарди. 1 октябрдан бу амалиёт 15 фоиз этиб белгилангани боис тадбиркорлик субъектларда биринчи галда назорат-касса аппаратларини қайта тизимлаш зарурияти туғилди.

Шу муносабат билан муддати тугамаган шартномаларга эса тузатиш киритилади. Шунингдек, бизнес субъектлари имзолаган ҳар бир шартномани қайта инвентаризация қилиши керак.

Шу боисдан мазкур фармон моҳиятини тадбиркорлик субъектларига етказиш, қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўшилган қиймат солиғига ўтиш бўйича тушунтириш ишларини амалга ошириш, иш ўринларини легаллаштириш мақсадида вилоят давлат солиқ бошқармаси ва ҳудудий солиқ инспекцияларидан 89 нафар ходим 1 минг 993 фермер хўжаликлари раҳбарларига кўмакчи сифатида бириктирилди.

Айни пайтда жойларга биркитилган давлат солиқ инспекцияларининг масъул ходимлари фаолиятини вақтинча тўхтатган тадбиркорлик субъектларига фаолиятини тиклашда ҳам амалий ёрдам кўрсатмоқда.

Гулчеҳра УРДУШЕВА,
Жиззах вилоят давлат солиқ
бошқармаси матбуот котиби.