Халқ депутатлари Жиззах вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида қиш мавсумида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари таъминлаш, ички бозордаги нарх-наво асоссиз ўсиб кетишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Халқ депутатлари Жиззах вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида қиш мавсумида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари таъминлаш, ички бозордаги нарх-наво асоссиз ўсиб кетишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Сенаторлар, депутатлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этган сессияда вилоят хокими Эргаш Солиев жорий йилнинг 16 октябрь куни Президентимиз раислигида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда амалга оширилаётган ҳақида маъруза қилди.
– Вилоятида ҳам куз-қиш ва баҳор фаслида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, нархларнинг асоссиз ўсиб кетишининг олдини олиш ва маҳсулотларни узлуксиз етказиб бериш бўйича аниқ ҳисоб-китобга асосланган чора-тадбирлар белгилаб олинди, – деди хоким ҳисобот маърузасида. – Келгуси йил май ойигача бўлган даврда вилоят аҳолисини асосий 9 турдаги маҳсулотлар, яъни гўшт, тухум, картошка, пиёз, сабзи, гуруч, ун, ўсимлик ёғи ва шакар билан узлуксиз таъминлаш ва нархлар барқарорлигини сақлаш белгилаб олинган вазифаларни изчил амалга ошириш аҳолининг осуда, тўкин турмуш кечиришига хизмат қилади.
Чора-тадбирлар режасига кўра жами 27 минг тонна маҳсулот, жумладан 16 минг тонна картошка, 6 минг тонна пиёз, 3 минг тонна сабзи, 2 минг тонна гуруч жамғариш белгиланган.
Бугунги кунда, ушбу жамғариладиган маҳсулотларни сақлаш учун 59 та 34,5 минг тонна маҳсулотларни сақлаш қувватига эга замонавий музлаткичли омборхоналар фаолият кўрсатмоқда.
Маҳсулот харид қилиш учун ҳудудий тайёрлов ташкилотларига заҳира қиладиган қишлок хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун банк кредити талаб этиладиган маблағлар бўйича тижорат банклари томонидан хужжатлар ўрганиб чиқилиб, кредит мабағлари ажратиб берилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 октябрдаги қарорига асосан вилоятда 2020-2021 йиллар қиш-бахор мавсумига ижтимоий соҳа муассасаларнинг эҳтиёжлари учун жами 768 тонна асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шу жумладан 451 тонна картошка, 138 тонна пиёз, 140 тонна сабзи, 40 тонна гуруч жамғариш белгиланган.
Ушбу маҳсулотларни сотиб олиш учун жами 2 миллиард 287 миллион сўм, шундан 1 миллиард 758 миллион сўм маҳаллий бюджет маблағлари, 529 миллион сўм бюджетдан ташқари маблағлар ажратилган.
Сессияда мутасаддиларга бу борада белгилаб олинган чора-тадбирлар ижросини сўзсиз бажариш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Ушбу режалаштирилган озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш учун вилоятда имкониятлар етарли.
Деҳқончиликда ҳар бир қарич ердан самарали ва унумли фойдаланилиб юқори ҳосил етиштиришга эришилди.
Кластерлар томонидан етиштирилган маҳсулотни саноат усулида қайта ишлаб, тайёр маҳсулотга айлантирса, саноат маҳсулотлари ҳажми кўпайиб, нархлар арзонлашувига эришилади.
Шунингдек, сессияда ушбу масала юзасидан ҳудудий секторларлар раҳбарларининг ҳам ахборотлари эшитилди.
Озиқ-овқат хавфсизигини таъминлаш масаласи депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди. Белгиланган вазифаларнинг тўлиқ бажарилишини таъминлаш учун доимий назорат ўрнатилиш,юзасидан таклиқф ва тавсилар берилди.
Сессияда вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига доир бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.