Жиззахда осойишталик, коронавирус инфекциясини юқтирганлар қайт этилмади
Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати маълумотига кўра, 2020 йил 23 апрелда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони ўзгаришсиз, 3 нафарлигича қoлмоқда.
Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати маълумотига кўра, 2020 йил 23 апрелда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони ўзгаришсиз, 3 нафарлигича қoлмоқда. Бу ҳолат апрел ойининг 10-санасида қайд этилган эди.
Беморларга шифокорлар томонидан Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг тавсиялари, халқаро тажриба ва белгиланган стандартлар асосида даволаш муолажалари кўрсатилмоқда.
Шунингдек, шу кунгача эпидемик вазият нохуш бўлган давлатлардан вилоятимизга келган 2 минг 477 нафар фуқаро тиббий кузатувга олинган. Улардан бугунгача 2 минг 182 нафари назоратдан чиқарилди.
Беморлар билан бирламчи ва иккиламчи мулоқотда бўлган 2 минг 23 нафар фуқаро тиббий кузатувда қолмоқда.
Уларнинг 160 нафари стационар, 1 минг 863 киши уй карантинига олинган.
Вилоятда коронавирус инфекцияси тарқалиши олдини олишга қаратилган барча зарур профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.