Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 5 та округда такрорий сайловлар ўтказилмоқда
12:38 / 2020-01-05

Жиззах вилояти бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги учун 6 та сайлов округи тузилган эди.


Жиззах вилояти бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги учун 6 та сайлов округи тузилган эди. 22 декабрда бўлиб ўтган сайловларда улардан фақат битта сайлов округида номзод етарли овоз олиб, депутатликка сайланди. 

DSC_0062.JPG

Бугун вилоят ҳудудидаги Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 5 та – 32-Жиззах, 33-Дўстлик, 35-Ғаллаорол, 36-Пахтакор, 37-Шароф Рашидов сайлов округларида такрорий сайловлар ўтказилмоқда. 

DSC_0066.JPG

35-Ғаллаорол сайлов округи ҳудуди 81 та сайлов участкаси тузилган. Бу участкалардан 61 таси Бахмал, 20 таси Ғаллаорол туманлари ҳудудида жойлашган. 

DSC_0064.JPG

Ушбу округга қарашли Ғаллаорол тиббиёт коллежида жойлашган 430-сайлов участкасида такрорий овоз бериш сайлов қонунчилиги талаблари асосида соат 8.00 дан бошланди. 

DSC_0063.JPG

–Участкамизда Ғафур Ғулом маҳалласида яшовчи 991 нафар сайловчи рўйхатга олинган, — дейди участка сайлов комиссияси раиси Акбар Ўсаров. — Сайлов жараёнларида фуқароларимизнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида белгиланган тартибда ҳар бир сайловчини хабардор қилдик. Сайлов бошланган сўнг ўтган бир соат давомида 265 нафар сайловчи овоз берди. Такрорий овоз бериш жараёнида сайловчилар фаол қатнашиб, ўз фуқаролик ҳуқуқини намоён этмоқда. 

DSC_0060.JPG

Шунингдек, бугун вилоят кенгашига сайлов ўтказувчи 23 та, шаҳар ва туман кенгашларига 80 сайлов округларида такрорий овоз бериш ўтказилмоқда.