Жиззахда 2018 киши коронавирус карантинидан чиқарилди
2020 йил 11 апрель соат 09:00 ҳолатига кўра, Жиззах вилоятида коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3 нафарни ташкил қилмоқда. Беморларнинг аҳволи барқарор, қониқарли ҳолатда, деб маълум қилди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг матбуот хизмати.

Уларга шифокорлар томонидан Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг тавсиялари, халқаро тажриба ва белгиланган стандартлар асосида даволаш муолажалари қилинмоқда.
Шу кунгача эпидемик вазият нохуш бўлган давлатлардан вилоятга келган 2 минг 349 нафар фуқаро тиббий кузатувга олинган. Улардан шу кун ҳолатига 2 минг 18 нафари назоратдан чиқарилди.
Беморлар билан бирламчи ва иккаламчи мулоқотда бўлган 1 минг 351 нафар фуқаро тиббий кузатувда қолмоқда.
Улардан 1 минг 146 нафари уй карантинида, 205 нафари стационар карантинга олинган.
Соғлиқни сақлаш бошқармаси, мутасадди бошқарма ва идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик суруштирув ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча зарур профилактик чора-тадбирларни амалга оширмоқда.