English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилоятида ўсимлик ёғи ишлаб чиқарилади
15:04 / 2019-04-18

Венгрия билан Жиззах вилоятида ўсимлик ёғи ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳа бўйича дастлабки келишувга эришилди.


Венгрия билан Жиззах вилоятида ўсимлик ёғи ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳа бўйича дастлабки келишувга эришилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигида “KISS GROUP” (Венгрия) компаниялари гуруҳи вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Унда Жиззах вилоятини илғор минтақага айлантиришни назарда тутувчи “Илғор ҳудуд” пилот лойиҳасини амалга ошириш борасидаги ишлар муҳокама қилинди.

Хусусан, Венгрия билан Жиззах вилоятида ўсимлик ёғи ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳа бўйича дастлабки келишувга эришилди. Маҳсулот ҳам ички бозорга, ҳам экспортга йўналтирилади.

Шунингдек, учрашувда мазкур заводни қуриш учун ҳудудни танлаш, зарур хомашё етиштириш учун Жиззах вилоятида кунгабоқар ва бошқа мойли экинлар, шунингдек, уруғ етиштиришни мувофиқлаштирувчи ташкилотни танлаш ёки ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Бунда ўсимлик ёғлари ва мол еми сифатида ишлатилиши мумкин бўлган уруғлардан олинган қўшимча маҳсулотларини сотиш учун қулай савдо нуқталари, омборхоналар масаласига эътибор қаратилди.

Мазкур лойиҳалар Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форуми доирасида 2019 йил 5-6 март кунлари Будапешт шаҳрида (Венгрия) имзоланган “Жиззах вилоятида ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш заводи қурилиши” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ўзаро Англашув меморандумининг амалий ифодаси сифатида амалга оширилмоқда.

Маълумот учун: “KISS GROUP” компаниялари гуруҳи озиқ-овқат саноати ва ичимликлар ишлаб чиқариш, фармацевтика ва кимё саноати учун технологияларни ўрнатиш бўйича умумий пудратчилик қилишга ихтисослашган. Йигирма йиллик тажрибани ҳисобга олган ҳолда экологик ва кимё саноати учун ўз комплекс технологияларини ҳам ишлаб чиққан.