French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах: 22 нафар қутқарувчи сел тошқинидан хонадонларни асради
09:21 / 2020-05-15

Жиззах вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасига жорий йилнинг 14 май куни Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманлари ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида Оққўрғонлик, Тинчлик, Ҳ.Олимжон, Улуғбек ҳамда Зиёкор маҳаллаларида бир неча хонадонларга сув кириш хавфи туғилгани ҳақида хабар келди.

photo_2020-05-15_07-24-54.jpg

Хабар келиши билан вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 6 та ёнғин-қутқарув техникаси ҳамда 22 нафар қутқарувчилардан иборат тезкор гуруҳи воқеа жойига етиб бориб, хонадон эгаларига ёрдам кўрсатди. 

Қутқарувчилар тўпланган ёмғир сувларини чиқариб ташлаб, оқимни хавфсиз ўзанларга ўтказишди. Натижада рўй бериши мумкин бўлган сув тошқини, хонадонларни сув босиши ва бошқа кўнгилсиз ҳолатларнинг олди олинди