Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига қарийб 600 миллион сўм саховат кўрсатди
19:07 / 2020-05-08

Бугунги синовли кунларда юртдошларимиз коронавирус пандемиясидан жабр чеккан аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида саховат кўрсатишмоқда.


COVID-19 пандемиясига қарши курашда фуқароларимизни руҳан қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фонди ташкил этилганидан хабарингиз бор. Бугунги синовли кунларда юртдошларимиз коронавирус пандемиясидан жабр чеккан аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида саховат кўрсатишмоқда.

Хайрли ишдан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар ҳам четда қолаётгани йўқ. Мамлакатимиз спорт жамоатчилиги ҳам халқимиз бошига мусибат тушган шу кунларда улар билан бир тану бир жон эканлигини намойиш этишмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари томонидан “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига жами 599 120 115 (беш юз тўқсон тўққиз миллион бир юз йигирма минг бир юз ўн беш) сўм миқдоридаги маблағ хайрия тарзида ўтказиб берилди.

Саховатли спортчи ва тренерларимиз ҳам мазкур акцияда фаол иштирок этишмоқда. Бунга Миржалол Қосимов, Одил Аҳмедов, Отабек Шукуров ва бошқа кўплаб спорт соҳаси вакилларининг коронавирус пандемиясидан азият чекаётган аҳолини қўллаб-қувватлаш йўлида кўрсатаётган беғараз ёрдамларини мисол келтириш мумкин.

Албатта, давлатимиз ғамхўрлиги натижасида ҳеч ким ҳеч нарсага муҳтожлик сезгани йўқ, бундай бўлмайди ҳам. Зеро, бағрикенг халқимиз синовли кунларда ҳеч қачон бир-бирини ёлғизлатиб қўймайди. Бу каби акциялар синовли дамларда халқимизни янада жипслаштириб, улар ўртасида ҳамжиҳатликни кучайтиради, ҳар қандай вазиятда ҳам ҳар бир инсон давлат ва жамият эътиборидан четда қолмаслигини амалда исботлайди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати