Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жисмоний шахслар 1 апрелгача жами йиллик даромадлари ҳақида декларацияни тақдим этиши зарур
11:45 / 2017-03-31

Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадларини декларациялаш тизимининг ўзига хос хусусиятларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадларини декларациялаш тизимининг ўзига хос хусусиятларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Президентимиз раҳнамолигида халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш, аҳолининг реал даромадларини оширишга доимий эътибор қаратилиб, фуқароларнинг ўз даромадларини кўпайтириши, уни эркин тасарруф этиши учун барча шароит ва имкониятлар яратилаётганлиги таъкидланди.

– Амалдаги меҳнат қонунчилигига кўра, жисмоний шахслар асосий иш жойидан ташқари бошқа корхона-ташкилотда ўриндошлик асосида ишлаш, шунингдек, ўзига тегишли мол-мулкни ижарага бериш ҳамда қонун билан тақиқланмаган бошқа фаолиятлар билан шуғулланиш орқали чекланмаган миқдорда даромад олиши мумкин, – дейди Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Тоҳиржон Қутибоев. – Олинган даромадлардан қонунчиликда белгиланган тартибда декларация асосида солиқ олинади. Жисмоний шахсларнинг даромадларини декларация асосида солиққа тортиш муносабатлари Солиқ кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар асосида тартибга солинади. Жисмоний шахслар даромадлари бўйича жами йиллик декларация доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ўз вақтида тақдим этилиши лозим.

Анжуманда вилоятда солиқ идоралари томонидан мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар, жисмоний шахслар томонидан жами йиллик даромадлари ҳақида декларацияни тақдим этиш тартиби, муддати ва солиқларни ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот берилди. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар, декларацияни ўз вақтида тақдим этиш тартиби, даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этмаган ёки уни атайин нотўғри маълумотларни кўрсатган ҳолда тақдим этган фуқароларга кўриладиган маъмурий чоралар хусусида тушунчалар берилди.

Тадбир доирасида “Электрон солиқ декларациялари” интерактив давлат хизматидан фойдаланиш, ушбу тизимнинг афзалликлари акс эттирилган кўргазма ташкил этилди.