Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиноятлар 3 минг 139 тага ёки 10,5 фоизга камайган
17:53 / 2020-02-28

Бироқ, оғриқли муаммо бўлиб келаётган болалар савдоси билан боғлиқ жиноятлар ортган.


Бироқ, оғриқли муаммо бўлиб келаётган болалар савдоси билан боғлиқ жиноятлар ортган.

Сенат ялпи мажлисида ички ишлар вазирлигининг ҳуқуқбузарликлар олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Тошпўлатов ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси бўйича муайян иш олиб борилаётганини қайд этди.

Жиноятлар 3 минг 139 тага ёки 10,5 фоизга камайишига эришилди. Маҳаллаларнинг 33,7 фоизида ёки 3 минг 74 тасида бирорта ҳам жиноят содир этилмади Вояга етмаганлар ва хотин-қизлар ўртасида жиноят содир этиш ҳолатлари ҳам камайди.

Ички ишлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган самарали тадбирлар натижасида гиёҳвандлик, коррупция ва иқтисодий йўналишларга оид қарийб 4,5 мингта жиноят аниқланган.

Шу билан бирга, ўтказилган ўрганишлар ички ишлар органлари фаолиятида муайян камчиликлар, ечимини кутаётган муаммолар ва тўлиқ фойдаланилмаган имкониятлар мавжудлигини кўрсатди.

Аҳолининг ижтимоий-маиший муаммоларини аниқлаш ва ҳал этишдаги ишлар етарли даражада ташкил этилмаган. Оилалардаги жанжаллар кўп ҳолларда маҳалла фаоллари ва профилактика инспекторларининг эътиборидан четда қолганлиги оқибатида ўта оғир жиноятлар содир этилиши кенг тус олган.

Тазйиққа учраган хотин-қизларнинг фақатгина 3 нафарига ҳимоя ордери берилган. 142 қотилликнинг 49,2 фоизи эр-хотинлар ўртасида келиб чиққан низолар сабабли содир этилган.

Мазкур жиноятларнинг аксариятини ўз вақтида олдини олиш чоралари мавжуд бўлган бўлса-да, бунга жойлардаги профилактика инспекторлари, тегишли ҳокимлар, сектор раҳбарлари, жамоат ташкилотлари ва фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан етарли эътибор қаратилмаган.

Оғир турмуш шароитида яшаётган аёлларнинг муаммолари тўлиқ ҳал этилмасдан келинаётганлиги оқибатида 5 минг 32 нафар аёл жиноят содир этган ва бу жиноятларни содир этиш ҳолатлари Тошкент шаҳри, Тошкент ва Фарғона вилоятларида юқорилигича қолган.

Одам савдоси жиноятларининг сони 2012-2019 йиллар давомида

олти баробарга камайишига эришилган бўлса-да, ушбу даврда болалар савдоси билан боғлиқ жиноятлар ортган.

Шунингдек, ёшлар билан ишлашда ҳануз кўплаб муаммолар сақланмоқда. Ўтган йили республикада қайд этилган ҳар тўртинчи жиноят ёшлар томонидан содир этилган.

Муҳокама давомида сенаторлар томонидан Ички ишлар вазирлиги фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклиф ва тавсиялар билдирилди. Жумладан, профилактика инспекторлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар юзасидан кунлик ахборот алмашинувини қатъий назоратга олиш, шунингдек жиноят содир этишга олиб келадиган сабабларни мониторинг қилиш ва таҳлил қилиш ишларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Республиканинг қатор ҳудудларидаги қатор ижобий тажрибаларни, жумладан жиноятчиликни жиловлаш бўйича Андижоннинг “Намунали ҳудуд” концепциясини,хотин-қизлар билан ишлашнинг Бухоро тажрибасини, ёшлар билан ишлашнинг Фарғона тажрибасини бошқа ҳудудларга татбиқ этиш зарурлигига урғу берилди.

Кўриб чиқилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.