Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди: 2 287 нафар шахсга нисбатан 1 128 иш кўриб чиқилди
11:28 / 2019-12-06

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2017-2019 йилларда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари одил судловни амалга оширишда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилди.

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2017-2019 йилларда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари одил судловни амалга оширишда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилди. 

Жумладан, ҳисобот даврида жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди томонидан 2 287 нафар шахсга нисбатан 1 128 иш кўриб чиқилди. Ҳукм чиқарилган шахслар сони 1.745 нафарни ташкил этиб, 8 нафар шахс оқланди ва реабилитация қилинди.
1 нафар шахсга Ёшлар иттифоқи, 31 нафар шахсга маҳалла фуқаролар йиғинларининг кафолат хатлари асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган. 

Ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 491 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди. 525 та жиноят иши, яъни барча ишларнинг қарийб 46,5 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.
2017-2019 йил 11 ойи давомида давомида суд томонидан жами 26.220.982.839 сўмлик 1868 та ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюросининг тегишли бўлимларига юборилган бўлиб, шундан 14.944.074.019 сўмлик 1.346 та ижро ҳужжатларининг ижроси амалда ижро қилинган.
Судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро муносабатларни янги поғонага кўтариш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилди. 

Аҳоли ўртасида 395 та очиқ мулоқотлар ўтказилди. 525 та жиноят ишлари сайёр судларда кўрилди. Судьялар томонидан ОАВда 
168 та чиқишлар қилинди. Хусусан, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан самарали ҳамкорлик амалга оширилди.

Х.Худайбердиев, 
Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг раиси