Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жерар Депардье:Менинг ўзбекча орзуим!
17:36 / 2020-10-08

Жерар Депардье тушида Орол денгизини кўради. Ҳақиқатда яшаш учун зарур бўлган, аммо ғойиб бўлган денгизни қидириб топади.


"Арно Фрилли томонидан суратга олинган бизнинг янги ҳужжатли фильмимиз 2020 йил октябрь ойида намойиш этилди! "Менинг ўзбек орзуим" - бу Ўзбекистон ҳақидаги ҳужжатли фильм бўлиб, у чинакамлиги, ажойиб манзаралари ва меъморий ёдгорликлари билан бой эканлиги билан ўзига хосдир," - дейди француз актёри.

c9cef16e8966f907ba965.jpg

Жерар Депардье тушида Орол денгизини кўради. Ҳақиқатда яшаш учун зарур бўлган, аммо ғойиб бўлган денгизни қидириб топади. Меҳмондўст Ўзбекистон замини бўйлаб саёҳат қилади, маҳаллий, турли миллатли аҳоли вакиллари билан суҳбатлашади ва табиат, ҳаёт, ўлим ва илоҳиёт ҳақида фикр юритади. "Менинг ўзбек орзуим" фильми 2019 йилда Франциянинг "Париж Премьераси" (М6) телеканали учун махсус суратга олинган. 

d4b60f083b380c34c4b0a.jpg

Фильм жорий йилнинг 7-октябри, чоршанба куни соат 22:50 да "Париж премьера" каналида намойиш этилди.

Ушбу фильм Арно Фриллининг ёзувчи-режиссёр сифатида биринчи фильми ва телевизион трансляциясидир.

48c3fe071d37795150731.jpg