Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Женевада Сурия конституциявий қўмитаси иш бошлайди
13:03 / 2019-10-30

Женевадаги Сурия конституциявий қўмитасининг расмий очилиши маросими бугун, 30 октябрда бўлиб ўтади. Унда Сурия ҳукумати, мухолифат ва фуқаролик институтларидан 150 вакил иштирок этиши кутилмоқда.


Женевадаги Сурия конституциявий қўмитасининг расмий очилиши маросими бугун, 30 октябрда бўлиб ўтади. Унда Сурия ҳукумати, мухолифат ва фуқаролик институтларидан 150 вакил иштирок этиши кутилмоқда. 

Араб республикаси конституцивий қўмитаси ўтган йили январь ойида Сочида Сурия миллий мулоқот конгресси доирасида қабул қилинган резолюция асосида шакллантирилган бўлиб, унинг вазифаси мамлакатнинг янги Бош қомуси лойиҳасини ишлаб чиқишдан иборат. 

Халқаро ҳамжамият Сурияда конституциявий ислоҳотлар сиёсий барқарорликни таъминлашга ҳисса қўшади, деб ҳисобламоқда. БМТ қўмита ишига ёрдам кўрсатишини маълум қилган. Россия, Эрон ва Туркия ҳам янги тузилмани қўллаб-қувватлашини билдирган.