Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон — Саудия Арабистони: Аламли мағлубият майдонидан фоторепортаж
09:18 / 2019-11-15

Миллий терма жамоамиз ўз майдонида Саудия Арабистони термасига 2:3 ҳисобида мағлубиятга учраб, гуруҳ пешқадамлигини қўлдан чиқарди.


Ўттиз мингдан ортиқ ишқибоз ташриф буюрган “Пахтакор” стадионида марҳум актёр Эргаш Каримовни ёдга олганлар кўпчиликни ташкил этган бўлса керак: “Тўпни менга узатмайсанми, ёриб ташламайманми”, деганлар.

1.jpg

Чиройли ўйнаб, яхшигина имкониятларга эга бўла туриб мағлубиятга учраш алам қилар экан. Вадим Абрамовга ҳам, футболчиларимиз маҳорати ва тажрибасига ҳам шубҳа қилмагандик. Уларга ишонгандик. Аммо... 

Эвре Ренар​, Саудия Арабистони бош мураббийи: "Хурсанд бўлганим ўйинчилармиз шундай қийин вазиятдан чиқиб кета олди. Мағлуб бўлган бўлса-да, рақиб устозини табрикламоқчиман — ажойиб жамоа, ажойиб ўйин."

4.jpg

 Вадим Абрамов​, "Ўзбекистон" терма жамоаси бош мураббийи: "Сўнгги дақиқалардаги рикошет ва учинчи голи умуман мантиқий бўлмади."

2.jpg


Биринчи бўлим бинойидек ўтди, иккинчи бўлим ҳам ёмон ўтмади. 55-дақиқада Фарруҳ Сайфиевнинг кучли зарбаси рақиб футболчисининг қўлига тегкани учун бош ҳакам пенальти белгилади. Лотерея​ни Отабек Шукуров чиппакка чиқармади. Учрашув тугашига атиги беш дақиқа қолганида Ал Фаражнинг кучли зарбаси Сайфиевга тегиб йўналишини ўзгартирди ва дарвоза тўридан жой олди.


photo5363946186408569702.jpg

Ҳисоб шу тариқа тугаши кўпроқ маълум бўлиб турган бир пайтда Салим Ал Давсарининг икки ҳимоячимизни алдаб, ҳатто дарвоза томон қайрилиб қарамай туриб ҳам таваккал йўллаган зарбаси дарвоза тўрига бориб тушди. Бу паллада Элдорбек Суюнов дарвоза чизиғидан анча олдинда турганди, турган гапки сакрагани ҳам бефойда бўлди.

Айни дақиқаларда терма жамоамиз 6 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Саудияликлар эса 8 очко билан гуруҳ пешқадамига айланди. Яна бир соатдан кейин гуруҳимиздаги Фаластин ва Яман термалари майдонга тушишади. Фаластинликларнинг ғалабаси уларни учинчи ўринга, бизни эса тўртинчига равона қилади.

photo5361605304678198399.jpg

photo5361605304678198397.jpg

Нима ҳам дердик, футбол шуниси билан қизиқ. Ҳар доим айтганимиздек: ҳаммаси ҳали олдинда. Насиб қилса ниятимизга етармиз ҳам!

Ўзбекистон – Саудия Арабистони – 2:3

14 ноябрь 2019 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.

Ҳакамлар: Рюжи Сато, Хироши Ямаучи ва Жун Михара.

Захира ҳаками: Юдаи Ямамото (барчаси Япониядан).

Ўзбекистон: Элдорбек Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Одил Аҳмедов, Рустам Ашурматов, Фарруҳ Сайфиев, Икром Алибоев, Отабек Шукуров, Санжар Қодирқулов, Жалолиддин Машарипов (Одил Ҳамробеков, 83), Достонбек Ҳамдамов (Игорь Сергеев, 89), 14.Элдор Шомуродов.

Саудия Арабистони: Муҳаммад Ал Овайс, Ёсир Ал Шаҳрони, Зиёд Ал Саҳафи, Муҳаммад Хубрани, Муҳаммад Ал Бурайк, Салмон Ал Фараж, Яҳё Ал Шеҳри (Наваф Ал Обид, 72), Хаттан Баҳбри (Абдулазиз Ал Биши, 62), Абдуллоҳ Отайф, Фирас Ал Бурайкан (Абдуллоҳ Ал Ҳамдан, 85), Салим Ал Давсари.

photo5361605304678198396.jpg

Голлар: Элдор Шомуродов (15), Отабек Шукуров (55 пен.) - Салман Ал Фараж (22 пен., 84), Салим Ал Давсари (88).

Огоҳлантириш: Салим Ал Давсари (73), Абдулазиз Ал Биши (77).

Назоратчи: Омар Муса Ҳалаф Абу Лум (Иордания).

Комиссар: Моҳд Сайфиддин Абу Бакар (Малайзия).