Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жазоирнинг 29 та вилоятида комендантлик соати ва карантин муддати узайтирилди
13:21 / 2020-07-27

Жазоир ҳукумати мамлакатнинг 48 вилоятидан 29 тасида коронавирус тарқалиши кучайиб кетгани сабабли комендантлик соати ва карантин чораларини яна 15 кунга узайтирди.


Жазоир ҳукумати мамлакатнинг 48 вилоятидан 29 тасида коронавирус тарқалиши кучайиб кетгани сабабли комендантлик соати ва карантин чораларини яна 15 кунга узайтирди. Мамлакат бош вазири канселяриясидан тарқатилган баёнотда шу ҳақда маълум қилинди.

Комендантлик соати кечқурун 20:00 дан то 05:00 гача узайтирилди. Қарорга биноан, 9 та вилоят, жумладан, Жазоирнинг пойтахт вилояти аҳолиси ҳам ушбу вақтда уйда ўтириши лозим. Шунингдек, ҳукумат йўл транспорт ҳаракатларига, хусусан, шахсий автомашиналарга қўйилган таъқиқни ҳам 15 кунга чўзди.

«Мамлакат Фан қўмитаси ва соғлиқни сақлаш ташкилотлари билан маслаҳатлашувдан кейин, мамлакатнинг барча ҳудудида санитария билан боғлиқ вазиятга баҳо берилди ва якунда бош вазир Абдулазиз Жерад мамлакат президенти билан бир фикрга келишиб, карантин чораларини узайтиришга қарор қилди», — дейилади баёнотда.

Ҳукумат фуқароларни гигиена қоидаларига амал қилишга, ниқоб тақиб юришга ва ижтимоий масофани сақлашга чақирди. Халқни айниқса, Қурбон ҳайити байрами арафасида янада ҳушёр бўлишга чорлади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Жазоирда ҳозиргача жами 27 минг 357 киши коронавирусга чалинган, 1 минг 155 бемор пандемия қурбони бўлди.