Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жазо муддатини ўтаётган 68 фуқаро пенсия оладиган бўлди
17:25 / 2020-01-28

2019 йил 28 августда "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинди.


Қонун ва ижро 

2019 йил 28 августда "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатнинг 1-моддасига асосан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчаларкиритилди. Унга кўра, манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга нафақат пенсия тайинлаш, балки озодликдан маҳрум қилингунга қадар тўхтатилган пенсия тўловини тиклаш ҳуқуқи ҳам тақдим этилган.

photo5298741088137358461.jpg

Ушбу қонун билан маҳкумларга пенсия тайинлаш қандай тартибда амалга оширилади?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида бу ҳақда маълумот берилди.

photo5298741088137358460.jpg

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари Медет Тлеуов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун фуқароларнинг ижтимоий муҳофазасини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларнинг мантиқий давоми бўлиб, ушбу ҳужжат ижтимоий адолат принципларига тўла мослигини таъкидлади.

Мамлакатимиз ҳудудида 25 манзил-колония мавжуд бўлиб, уларда 300 дан ортиқ маҳкум пенсия ёшига тўлган. Уларнинг 60 га яқини эса озодликдан маҳрум этилгунга қадар бирор-бир турдаги давлат пенсиясини олиб келган ҳамда озодликдан маҳрум этилганидан кейин уларнинг пенсия тўлови қонунчиликда ўрнатилган тартибда тўхтатилган.

photo5298741088137358463.jpg

– Мазкур қонун ижросига кўра, эндиликда Пенсия жамғармасининг туман, шаҳар бўлимлари томонидан 37 нафар манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган фуқарога пенсия тайинланди, – деди Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати бўлим бошлиғи Шуҳрат Ўтаганов. – 31 нафарининг эса илгари тўхтатилган пенсия тўловлари тиклаб берилди. Уларнинг 62 нафари ёшга доир, 6 нафари эса ногиронлик пенсиясидир. Бугунги тадбир бевосита жамғарма, Бош прокуратура, Ички ишлар ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари томонидан ташкил этилган бўлиб, бу борадаги ишлар шу ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда мурожаатлар Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент вилоятларидаги манзил-колониялардан келиб тушган. Пенсия жамғармамиз эса ушбу мурожаатлар бўйича амалий ёрдам кўрсатаётир. Маҳкумларга нафақа тайинлаш ҳуқуқини тақдим этадиган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор лойиҳаси тайёрланмоқда. Унда манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган шахсларга ҳам нафақа тайинлаш ва тўлаш кўзда тутилган.

photo5298741088137358458.jpg