Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жасим Иса номзодларни танлашда адашмасликни сўрамоқда
13:44 / 2019-12-22

Юртимиз ҳудудларида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ўтказувчи сайлов участкаларида овоз бериш жараёни қизғин давом этмоқда.


Юртимиз ҳудудларида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ўтказувчи сайлов участкаларида овоз бериш жараёни қизғин давом этмоқда.

Сайлов жараёнини кўплаб халқаро кузатувчилар синчковлик билан кузатиб боришяпти. Улардан бири БАА савдо-саноат вазирлигининг МДҲ билан алоқалар бўйича раис маслаҳатчиси Алмутава Жасим Иса бизга қуйидагиларни сўзлаб берди.

– Сайлов участкасида бўлганимда келаётган сайловчиларни кузатдим. Ҳеч бир қонун бузилиши ҳолатини кўрмадим. Ягона рўйхат яратилиб, ҳар бир сайловчининг овоз берган-бермагани ягона базада қайд этилар экан. Бир киши бир неча участкадан овоз бериши ёки бутун оила номидан иштирок этишига йўл қўйилмади.

Сайловга тайёргарлик жуда яхши кўрилган. Номзодлар орасида хотин-қизлар ва ёшларни кўплиги бу жуда яхши. Ўзбекистонда эканимдан жуда хурсандман. Бунинг сабаби сайлов эмас, балки аҳолининг эртанги кун учун овоз беришдаги қувноқ кайфияти.

Уч йил олдин Президент сайловида иштирок этиб, аҳолининг келажакка бўлган интилишини, мақсадлари сари ҳаракатини кузатган эдим. Бугун ана шу танлов туфайли юртингизда демократик тамойиллар, сўз эркинлиги таъминланмоқда. Демак, сайловда тўғри танлов амалга оширилган.

Бугун ҳам номзодлар орасидан танланган депутатлар Ўзбекистоннинг келажаги учун фаол меҳнат қилиб, аҳоли ҳаётини янада яхшилашда иштирок этади. Бунинг учун инсон омили ҳам, табиий бойликлар ҳам етарлича.