Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жарқўрғонда қиморбозларга суд ҳукми ўқилди
21:35 / 2020-04-23

Ваҳоланки, муқаддас динимизда ҳам бу ўйин ман этилган. Амалдаги қонунларимизда эса қиморбозга тегишли жазо белгиланган.


Ер юзига кўзга кўринмас душман чанг солган ва юртимизда инфекция тарқалишининг олдини олиш учун карантин тартиблари жорий этилган ҳозирги шароитда қиморбозлик билан кўнгилхушлик қилмоқчи бўлган шахслар хатти-ҳаракатини қандай изоҳлаш мумкин?

Ваҳоланки, муқаддас динимизда ҳам бу ўйин ман этилган. Амалдаги қонунларимизда эса қиморбозга тегишли жазо белгиланган.

Чунки, қимор ўйнаб, ҳеч ким обрў топмаган ёки бу ўйиндан бирон кимсанинг бири икки бўлмаган. Лекин, пандемиядан инсоният жиддий азият чекаётган бир пайтда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги Халқабод маҳалласида яшайдиган У.Абдураҳмоновнинг ўз уйида қимор ўйини ташкил этганига нима дейсиз?

Гап шундаки, У.Абдураҳманов жорий йил 17 апрель куни кечки пайт ўзининг Жарқўрғон тумани Халқобод маҳалласидаги яшаш уйида Э.Алисаидов, Х.Холбаев, Ш.Холбоев ва У.Холбоевлар билан карантин қоидаларини бузиб, қимор ўйини ташкил этган. Соат 21:00 лар чамасида улар тиббий ниқобсиз ўйин карталари ёрдамида пул тикиб, қимор ўйнаб ўтирганида ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ушланади ва ҳуқуқбузарлардан 14 минг сўм пул ҳамда бир қути ўйин картаси ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинади.

photo_2020-04-23_21-38-23.jpg

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Жарқўрғон туманида Термиз шаҳар маъмурий суди томонидан ўтказилган очиқ суд мажлисида қиморбозларнинг карантин давридаги бу ҳуқуқбузарлигига қонуний баҳо берилди.

Очиқ суд мажлисида қиморбозларнинг кўрсатмалари, суриштирув даврида олинган тушунтириш хатлари, далилий ашёни олиш баённомаси, маъмурий баённомалар ва бошқа далиллар билан уларнинг ҳуқуқбузарлиги тўлиқ ўз тасдиғини топди.

Суд жазо тури ва миқдорини белгилашда иш ҳужжатлари билан танишиб, ҳуқуқбузарларнинг тушунтиришини эшитгач, уларнинг моддий ва оилавий аҳволини, қилган ишидан пушаймонлиги ҳамда муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаганини инобатга олиб, тегишли жарима жазоси тайинлади.