Жанубий Кореяда коронавирусга чалинганлар рекорд даражада кўп қайд этилди
Ўтган куни Жанубий Кореяда 34 кишининг коронавирусга чалингани маълум бўлди.
Ўтган куни Жанубий Кореяда 34 кишининг коронавирусга чалингани маълум бўлди. Бу вирус юқтирганлар охирги ойда энг кўп қайд қилинган кун, дейилмоқда. 12 апрелда инфекция юқтириш билан боғлиқ 32 та ҳолат аниқланган эди, шундан кейин эпидемия тарқалиши кундан-кун камая бошлади.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, коронавирус юқтириш ҳолати кескин кўпайганига 1 майдан 2 майга ўтар кечаси бир йигитнинг вирус юқтиргани маълум бўлса-да, буни инкор этиб бир нечта тунги клубларга боргани сабаб бўлган. Табиийки, у шу куни инфекцияни кўп одамларга юқтирган.
Ҳукумат вирус тарқалишининг олдини олиш учун у борган тунги клубларда бўлган қарийб бир ярим минг кишини топишга кўрсатма берди. Энди уларнинг ҳаммаси текширувдан ўтказилади, дейилади хабарда.