Жанубий Корея Ўзбекистоннинг ишончли бизнес ҳамкори
Корея Республикаси Ўзбекистоннинг ишончли савдо ва инвестициявий шерикларидан.
Корея Республикаси Ўзбекистоннинг ишончли савдо ва инвестициявий шерикларидан. Мамлакатларимиз ўртасида мустаҳкам савдо ҳамкорлиги ўрнатилган.
Мамлакатимизда кореялик ишбилармонлар сармояси иштирокида 500 дан зиёд корхона нефть-газ, кимё саноати, автомобилсозлик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, электротехника, логистика, тўқимачилик, ахборот технологиялари, тиббиёт, таълим ва бошқа соҳалар бўйича фаолият юритмоқда. Корея Республикасининг Ўзбекистонга йўналтирган тўғридан-тўғри инвестициялари ҳажми 7 миллиард АҚШ долларидан ошган.
Статистикага кўра, 2018 йилда мамлакатларимиз ўртасида савдо айланмаси 57 фоизга кўпайган. Хусусан, Ўзбекистондан Корея Республикасига мева-савзавот етказиб бериш ҳажми ошиб бормоқда. Кореядан юртимизга эса асосан юқори технологияли ускуналар импорт қилинаётир.