English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Корея COVID-19 га қарши кураш дастури доирасида Ўзбекистонга ёрдам ажратади
07:54 / 2020-06-23

Ким Пил Ву Ўзбекистон Корея Республикасининг Марказий Осиё минтақасидаги муҳим шериги эканини таъкидлади.


Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонасида Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Европа ишлари бюроси бош директори Ким Пил Ву билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дунё» АА маълум қилган.

Учрашувда Ўзбекистон билан икки томонлама ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратилди.

Музокаралар давомида шу йилнинг июль ойида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Корея Республикасига режалаштирган ташрифи билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон делегацияси бўлажак ташриф доирасида икки давлат ўртасида махсус стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилишни мақсад қилган.

Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бўлим бошлиғи мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар ҳамда республикамизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг янги босқичини юқори баҳолади.

Ким Пил Ву Ўзбекистон Корея Республикасининг Марказий Осиё минтақасидаги муҳим шериги эканини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва ёрдамга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида Жанубий Корея ҳукумати COVID-19 дастури доирасида тўртта мамлакатни қўллаб-қувватлаш лойиҳасини амалга оширмоқда. Лойиҳага кўра, Ўзбекистон Республикасига ҳам моддий ёрдам ажратишга қарор қилинган.

Учрашув якунида Ким Пил Ву Бюро бош директори сифатида Тошкент билан Сеул ўртасида махсус стратегик шериклик алоқаларини янада мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшиш учун барча имкониятларни сафарбар қилишини таъкидлади.