Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Жанубий Кемачи” конидаги қудуқдан яна табиий газ ва газ конденсати олина бошланди
17:40 / 2020-06-18

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Муборак нефть газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Жанубий Кемачи” конидаги бир қанча қудуқларда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.


“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Муборак нефть газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Жанубий Кемачи” конидаги бир қанча қудуқларда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, 81-сонли қудуқ ҳам улардан бири. “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан ушбу қудуқ капитал таъмирланди ва ишга туширилди.

Қудуқда 2247-2215 м оралиғида цемент кўприги урнатилиб, 2206-2199 м оралиғида перфорация ишлари олиб борилди. Ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 50 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ матбуот хизмати маълум қилишича, "Жанубий Кемачи" газоконденсат кони Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида жойлашган. У1978 йилда ишга туширилган.