Жанговар санъатда замонавий технологияларнинг ўрни
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясининг қуролланиш ва отиш кафедраси томонидан “Отиш тайёргарлиги фанини ўқитишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг ўрни ва роли” мавзусида ҳарбий-илмий анжуман бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясининг қуролланиш ва отиш кафедраси томонидан “Отиш тайёргарлиги фанини ўқитишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг ўрни ва роли” мавзусида ҳарбий-илмий анжуман бўлиб ўтди.
Анжумандан кўзланган асосий мақсад – офицерлар таркибини тайёрлашда олий ҳарбий таълим муассасасининг ўқув тарбиявий жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда уларни ўқув жараёнига кенг татбиқ қилиш, профессор-ўқитувчиларнинг маҳоратини ошириш кабилардан иборат.
Анжуманда Мудофаа вазирлиги марказий аппарати масъул офицерлари, академия раҳбарияти ва профессор ўқитувчилари, ҳарбий округлар жанговар тайёргарлик бошқармалари бошлиқлари, курсантлар, Ўзбекистон олий ҳарбий авиация билим юрти, Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий тиббиёт факультети, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Ҳарбий техник институти, Давлат хавфсизлик хизмати академияси, Ички ишлар вазирлиги академияси ва Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази ҳамда республикамиздаги бошқа олий таълим муассасаларининг вакиллари иштирок этди.
Анжуманда хорижий мамлакатлар армияларининг ҳарбий хизматчиларни ўқитиш ва бевосита жанговар ҳаракатларда тайёрлаш борасида қўллаётган замонавий тренажёр воситалари ҳамда уларнинг ривожланиш йўналиши кенг муҳокама этилди ва улар борасида амалий тавсиялар берилди.
Холмуҳаммад ЖЎРАБОЕВ, майор