Жангчи, шоир, қаҳрамон
Руминия ва Польша чегарасига саноқли километргина бор.
9 май – Хотира ва Қадрлаш куни
“...Азиз ва қадрли дўстим, Обиджон. Дўстингиз ҳозир Ғарбий Украинада. Руминия ва Польша чегарасига саноқли километргина бор. Фронтга одамларни тайёрлаяпмиз. Фронтнинг ўзи биздан 10-15 километр узоқликда. Тўп овозлари келиб туради. Душман қушлари ҳар куни бош устида “парвона”.
Қўшинларимиз Руминияга ўтдилар. Насиб бўлса, яқинда ғаним тор-мор бўлади. Ўлмасак, кўришармиз. Бу лаънати кунлар бахтли келажакнинг ҳазин эртаги бўлиб қолар. Қолган сўзлар дийдорга қадар, кўришишга боқадир. Сизга абадий бахт тилаб, салом ила Бурҳон.
Украина. 7.04.1944 йил.”
Лейтенант Бурҳон Турсунов мактубида ният қилганидек, Иккинчи жаҳон урушида тарихий ғалаба қозонилди. Аммо унга она юртига қайтиш насиб этмади. Музаффар кунлар яқинлашиб қолган пайт – 1945 йилнинг 12 апрелида Берлин учун кечган шиддаткор ва оловли жангларнинг бирида қаҳрамонимиз 29 ёшида мардларча ҳалок бўлди. Бироқ ундан Ватан учун фидойилик, қаҳрамонлик намунаси ва ноёб поэзия дафтарчаси мерос қолди.
1916 йили Нуробод туманидаги Жом қишлоғида туғилган Бурҳон Турсунов мактабда ўрта маълумот олгач, 1933 йили ҳозирги Самарқанд давлат университетининг филология факультетига ўқишга кирди. Бу даргоҳда у Шароф Рашидов, Асқад Мухтор, Амин Умарий, Ўткир Рашид, Назармат каби умидли ёзувчи ва шоирлар билан бирга таълим олди. Зеҳни ўткир, тиришқоқ талаба поэзияни севгани учун адабий машғулотлар, қизғин мушоира ва мунозараларда фаол қатнашди.
– Мен дорулфунунда Бурҳон билан бирга, бир гуруҳда таҳсил олганман, – деб ёзади ўз хотираларида қаҳрамонимизнинг курсдоши, тилшунос олим Ҳамдам Бердиёров. – У классик ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини тинмай мутолаа қилар, ўзи ҳам поэтик асарлар ёзарди. Ёш шоир ўзининг бутун борлиғини бадиий асарлар яратишга ва ёш авлодни билимли қилишга бағишлаш ниятида эди.

Аммо у орзусига ета олмади. Уруш бошланиши биланоқ, Каттақўрғон туманидаги ўқитувчилик ишини ташлаб, кўнгилли равишда Ватан мудофаасига отланди. Ўша жанговар дамларда ўзининг Ватанга бўлган муҳаббатини, душманга нафратини ашъорларида ифодалади.
Оғир жанг-жадалларда ҳам у ўз қаламини ташламади, жанговар шеърлар яратди, ғалабамизнинг муқаррарлиги ҳақида бонг урди. Шоирнинг назм дафтарида она Ватан, дўстлик, биродарлик, мамлакатимиздаги буюк ўзгаришлар ҳақида самимият билан ёзилган туркум шеърлар бор. Улардан бир қисми 1961 йили “Ёдгор” номи билан яхлит тўплам ҳолида нашр этилган.
Ёвқурлиги, жасорати, қаҳрамонлиги учун 1-даражали “Шуҳрат” ордени ва кўплаб медаллар билан тақдирланган Б. Турсунов Киев, Тернополь, Житомир, Бело-Церков, Винница, Каменец-Подольский, Проскуров, Львов, Перемишил, Краков, Берлин ва бошқа шаҳарлар учун олиб борилган жангларда қатнашган. Якуний ғалабага бор-йўғи 27 кун қолганда, 29 баҳорини қаршилаган ёшгина Бурҳон 1945 йил апрелида Берлиннинг шарқи-жанубидаги тепаликда душман дзотини биринчи бўлиб чиқиб портлатди ва ўзи шу онда мардона ҳалок бўлди. Берлин яқинидаги Зеелов шаҳри асосан тепаликлардан иборат бўлиб, уни ишғол этишда қарийб 32 минг аскар қурбон бўлган. Ниҳоят, 27 апрель куни Зеелов шаҳри ҳудуди, бинолари тўлиқ совет аскарларига ўтди.
Бўз йигит урушда қон кечиб, шеърлар ёзди, олис юртларда Ватан деб жон берди. Шоир севган Саломат исмли қизнинг қалби эса севгани билан Германия тепаликларида қолди. Чунки у ҳеч қачон бошқа инсонга кўнгил бера олмай, бир умр Бурҳоннинг ёди билан ўтди. Жангчи шоирнинг қабри Германияда бўлган, урушдан кейин ушбу қабрлар Польша ҳудудига қайта дафн этилган. Иккинчи жаҳон урушида қатнашган жомлик йигитнинг хоки Польшанинг Новая Цереквя деган қабристонидан ўрин олган.
Халқимиз ўзининг мард ва қаҳрамон фарзандларини ҳеч қачон унутмайди. Жангчи шоир, қаҳрамон Бурҳон Турсуновнинг номини абадийлаштириш, порлоқ хотирасига ҳурмат бажо келтириш мақсадида Жом қишлоғидаги 22-умумтаълим мактабига унинг номи берилган. Мактаб ҳовлисида қад ростлаб турган салобатли бюст ватанпарвар шоирнинг мангу тириклигидан далолат бериб турибди.

“Ватанпарвар” газетаси мухбири
Дилшод РЎЗИҚУЛОВ
ЎзА учун махсус тайёрлади