French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамоатчилик палатаси – давлат ва жамият ўртасидаги муҳим мулоқот воситаси
13:01 / 2020-07-21

Халқаро истеъмолчилар жамиятлари конфедерацияси (КонфОП) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Жамоатчилик палатаси ташкил этилганини юқори баҳолайди.


Халқаро истеъмолчилар жамиятлари конфедерацияси (КонфОП) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Жамоатчилик палатаси ташкил этилганини юқори баҳолайди. 

Жамоатчилик палатаси фаолиятининг энг муҳим йўналишларидан бири - Ўзбекистон Республикасини ҳар томонлама ривожланиш мақсадида давлат, фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги самарали мулоқотни йўлга қўйишдан; меъёрий ҳужжатлар тайёрлашда иштирок этиш, хусусан, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижтимоий экспертизасини ўтказиш; жамоатчилик назоратининг жумладан, жамоатчилик мониторингини самарали тизимини шакллантиришдан иборатдир. Буни истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасидаги самарали сиёсатнинг асосий таркибий қисмидир.

Жамоатчилик назорати қанчалик аҳамиятли эканини қайд этиш учун КонфОП фаолиятидан мисол келтирсак. Россия Молия вазирлиги билан Жаҳон банкининг «Россия Федерациясида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш ва молиявий таълимни ривожлантиришга кўмаклашиш» қўшма лойиҳаси доирасида молиявий хизматлар соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқи ҳимояси бўйича КонфОП жамоатчилик назоратини амалга оширмоқда. Ушбу мониторинг молиявий ташкилотлар амалиётидаги энг «оғриқли нуқталар»ни аниқлаш, шунингдек, молия ташкилотлари меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига қанчалик виждонан амал қилаётганини баҳолаш имконини бермоқда. Мустақил мониторинг натижалари тегишли тартибга солувчи идораларга чоралар кўриш бўйича тавсиялар бериш билан бирга, тартибга солувчи идоралар, соҳа бирлашмалари, жамоат ташкилотлари ва ахборот воситалари иштирокидаги экспертлар муҳокамасига тақдим этилади. Айни чораларни самарали тарзда амалга ошириш истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасидаги микрозаймлар нархини пасайтириш, ипотека кредитининг ўз вақтида тўланмаган тўловлари учун жаримани камайтириш, суғурта хизматлари истеъмолчиларини хабардор қилиб бориш бўйича қонунчиликни ўзгартириш ва тартибга солишга ёрдам берди.

Жамоатчилик палатаси ишининг муҳим йўналишларидан яна бири - БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда фуқаролик жамияти институтларининг самарали ҳамкорлигини таъминлашдан иборатдир. Тажрибадан маълум бўлишича, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишда тартибга солиш ва жамоатчилик назорати бўйича жаҳоннинг энг амалиётларини қўллаш давлат билан жамиятнинг ҳамкорлиги сифат жиҳатдан яхшилайди ҳамда ушбу соҳадаги сиёсат чин маънода такомиллашувига имкон беради.

Дмитрий Янин,
Халқаро истеъмолчилар жамиятлари (КонфОП) бошқаруви раиси