Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Жамиятимизда коррупция ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик – давр талаби”
16:11 / 2019-11-11

Ушбу мавзу ИИВ Малака ошириш институти томонидан жойларда ўтказилаётган сайёр ўқув йиғинларида бош мавзу бўлмоқда.


Ушбу мавзу ИИВ Малака ошириш институти томонидан жойларда ўтказилаётган сайёр ўқув йиғинларида бош мавзу бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2018 йил 23 августдаги “Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари бугунги кунда соҳа ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштиришда муҳим дастуриламал ҳужжат бўлиб хизмат қилмоқда.

Айни кунларда ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари сайёр ўқув йиғинларини Тошкент ва Фарғона вилоятларида ўтказишмоқда.

photo5352875143698951135.jpg

Ўқув йиғинларида халқ манфаатларига хизмат қилиш – ички ишлар органлари фаолиятининг асосий мезони эканлиги, аҳоли билан доимий манзилли мулоқот ўрнатиш, коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш тизимининг зарурати ва аҳамияти тушунтирилмоқда.

– Коррупцияга қарши курашиш борасида қабул қилинган ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтириб берилмоқда, 

– дейди Тошкент вилояти Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси катта тезкор вакили, подполковник Расул Маматов. – Коррупцияга қарши курашиш борасидаги муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашда ички ишлар идоралари олдида турган долзарб вазифалар бўйича машғулотлар ҳам ўтказилмоқда.

photo5352875143698951136.jpg

– Ички ишлар органлари тизимини такомиллаштириш, халқчил тузилмага айлантириш, “Жиноят ҳақиқати ва адолати”, “Қонун ва адолат – устувор, жиноятга жазо – муқаррар” деган тамойилларни амалда қарор топтириш соҳа ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш билан узвий боғлиқ, 

– дейди Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси бошлиғи, майор Ойбекжон Қодиров. – Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан Фарғона вилоятида ўтказилаётган беш кунлик сайёр ўқув йиғинларида соҳага оид янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ва бошқа ҳудудларда шаклланган ижобий тажрибалар билан яқиндан танишяпмиз. Эндиликдаги асосий вазифамиз олган билимларимизни кундалик фаолиятимизга татбиқ этиш ҳисобланади. Ўйлайманки, ўрганганларимиз келгусидаги хизмат фаолиятимизда қўл келади.

Ўқув йиғинига жалб қилинган ходимларга ички ишлар органларида хизматни тўғри ташкил қилиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан тегишли тавсиялар берилмоқда.

ИИВ Малака ошириш институти
матбуот хизмати.