Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамият ривожига масъуллик туйғумиз янада ошди
17:34 / 2020-01-01

Президентимизнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги мамлакатимизда ўтган йил амалга оширилган кенг қамровли ишлар ва Янги йил режаларимизнинг қисқа, лўнда таҳлил қилингани билан барчада катта қизиқиш ўйғотди.


Президентимизнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги мамлакатимизда ўтган йил амалга оширилган кенг қамровли ишлар ва Янги йил режаларимизнинг қисқа, лўнда таҳлил қилингани билан барчада катта қизиқиш ўйғотди. 

Жамиятимиз юксалишига масьуллик ҳисси билан қарайдиган ҳар бир кишини янги марралар сари ундади.

Давлатимиз раҳбари халқимизни кириб келган муборак йил билан самимий табриклаб, қалбимизга илиқ нур бағишлаган Янги йилнинг илк сонияларидаёқ шу Ватаннинг бир фуқароси сифатида кўз олдимда кейинги уч йилда юртимизда юз берган асрларга татигулик ўзгариш ва янгиланишлар кўз олдимда намоён бўлди. Якунланган йилда қўлга киритган ютуқларимиз залвори гавдаланди.

01.jpg
Агар бажарилган ишларга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мисолида қарайдиган бўлсак,бу тузилмани кўп миллатли халқимизнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантирадиган институт сифатида нуфузини ошириш йўлида салмоқли ишлар рўёбга чиқарилганига гувоҳ бўламиз. Масалан, илгари маҳалла идораларининг аксарияти мустақил биносига эга бўлмаган, қолганлари қаровсиз, кўримсизгина биноларда иш юритган бўлса, эндиликда ўзини ўзи бошқариш органларига барча шароитларга эга янги хизмат бинолари қуриб берилмоқда.Мавжудлари таьмирланиб, реконструкция қилинаётир.Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, мебель жиҳозлари билан таьминланаяпти.

Президентимизнинг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги фармонига мувофиқ бундай ишлар кўлами йилдан-йилга кенгайиб бораётгани аҳамиятли бўлмоқда.Вилоятимизнинг ҳар бир туманида биттадан 13 та “Маҳалла маркази“, 719 маҳалла фуқаролар йиғинларининг 18 таси учун янги хизмат биноси қурилиб, фойдаланишга топширилгани, 65 таси таьмирланиб, 5 таси тубдан реконструкция қилингани ҳам бунга яққол мисолдир. Шунга мос равишда маҳалла институтининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, жойларда обрўйи ошиб бормоқда.

Давлатимиз раҳбари Янги йил табригида таькидланганидек, 2019 йил янги Ўзбекистон тарихида ҳар томонлама из қолдирмоқда. Хусусан, бундан уч йил муқаддам воҳада ҳеч ким Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сурхондарё вилоят кенгаши учун барча замонавий қулайликларга эга янги бино қурилишини ҳаёлига ҳам келтирмаган эди. Якунланган йилда Термиз шаҳрининг қоқ марказида 4 миллиард сўм маблағ эвазига биз учун тўрт қаватли муҳташам бино қад ростлагани янги Ўзбекистоннинг дунёга янги қиёфада бўй чўзаётганининг ёрқин ифодаси бўлди. Ўтган йилнинг сўнгги кунида фойдаланишга топширилган бу бинода Янги йилнинг илк кунларидан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сурхондарё вилоят ва Термиз шаҳар кенгашлари, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курси фаолият юрита бошлайди. Бунинг учун кенг, ёруғ хоналар, ўқув,мажлислар заллари қурилган. Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва мебеллар билан жиҳозланган.

Мавриди келганда таькидлаш лозимки, шу ўринда ўзини ўзи бошқариш органлари ҳаётида юз бераётган янгиланишлар хусусида лўнда фикр юритдим.Агар ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизнинг барча жабҳаларида содир бўлаётган ўзгаришларни таҳлил этадиган бўлсак, мамлакатимизнинг шиддат билан ривожланиб бораётгани кўз олдимизда янада равшанроқ акс этади. Буларнинг барчаси сўнгги пайтда одамларнинг бугунги кунидан рози бўлиб яшаши йўлида кўрсатилаётган ғамхўрликларнинг, Янги йилни ёруғ юз ва улкан ютуқлар билан кутиб олган халқимизнинг эртанги обод, фаровон турмушига ишонч туйғуси тобора мустаҳкамланиб бораётганининг амалдаги ифодасидир.

Р. АВАЗОВ, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича 
Сурхондарё вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари