English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳонгир Ортиқхўжаев учта туман тадбиркорлари билан нима мақсадда учрашди?
16:51 / 2020-04-24

Тошкент шаҳар ҳокими бугун Олмазор, Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманларида бўлиб, тадбиркорлар билан учрашди.


Тошкент шаҳар ҳокими бугун Олмазор, Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманларида бўлиб, тадбиркорлар билан учрашди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, учрашувда бугунги коронавирус пандемияси шароитида эҳтиёжманд оилалар ва қарияларни қўллаб қувватлаш, атрофдагилар кўмагига муҳтожларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласида фикр алмашилган.

“Саховат ва кўмак” ҳаракати тадбиркорларга таянади. Юртимиз ва шаҳримиз тадбиркорлари эса бугун оғир турмуш шароитига тушиб қолган юртдошлари, ҳамшаҳарлари ва маҳалладошларини қўллаб-қувватлашга тайёр. Давлатимиз эса хайрли ишларнинг бошини тутган тадбиркорлар учун қатор имтиёз ва имкониятларни яратмоқда, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Маълумотларга кўра, бундай учрашувлар режа асосида бошқа туманларда ҳам ўтказилиши мўлжалланган.

Куч бирликда, бир ҳамжиҳатликда, давлатимиз ва ҳукуматимизнинг оқилона сиёсати, саховат ва хайрия ёрдамлари ва, албатта, матонатимиз билан коронавирусни енгамиз!