Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон саноатчилари Олмалиқ шаҳрида учрашади
16:35 / 2019-04-10

Тошкент вилоятидаги Олмалиқ кон-металлургия комбинати Ўзбекистондаги ягона мис ишлаб чиқарувчи ҳисобланади.


Тошкент вилоятидаги Олмалиқ кон-металлургия комбинати Ўзбекистондаги ягона мис ишлаб чиқарувчи ҳисобланади.

Бу комбинат айни пайтда республикада кумушнинг қарийб 90, олтиннинг 20 фоизини ишлаб чиқармоқда. Тизимга 2022 йилгача 2 миллиард доллар сармоя киритилиши режалаштирилган.

Корхонанинг тубдан модернизация қилиниши жаҳон бозорида юқори қийматга эга қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш ҳажми янада ортишига замин яратади. Шу мақсадда Олмалиқ шаҳрида жорий йилнинг 18-19 апрель кунлари йирик халқаро саноат форуми бўлиб ўтади.

Олмалиқ кон-металлургия комбинати матбуот хизмати хабарига кўра, конлар билан боғлиқ замонавий ва инновацион технологияларни амалиётга жорий этиш кенг муҳокама этилиши кутилаётган халқаро форумда жаҳонга машҳур саноат компаниялари вакиллари иштрок этади. Жумладан, АҚШ, Жанубий Корея, Финляндия, Россия, Германия, Франция, Буюк Британия, Қозоғистон, Норвегия каби давлатлардан олимлар ва етакчи мутахассисларнинг Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.

Халқаро форумда конларнинг ривожланиш истиқболлари, глобал тенденциялар, депозитларни комплекс қайта ишлашда халқаро тажрибани қўллаш каби масалалар муҳокама қилинади.

Жаҳон саноатчиларининг ўзаро мулоқоти, тажриба ва сармоя алмашинуви нафақат Олмалиқ кон-металларгия комбинати ривожи, балки дунё саноат бозорининг тараққиётида ўзига хос ўрин тутиши шубҳасиз.