Жаҳон чемпионати: финалда тўрт нафар боксчимиз рингга кўтарилади
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финал беллашувлари ўз якунига етди.
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финал беллашувлари ўз якунига етди.
Кечки дастурнинг сўнгги жанги энг оғир вазн тоифасида Баҳодир Жалолов иштирокида кечди.
Вакилимиз финал йўлланмаси учун россиялик Максим Бабанинга қарши рингга кўтарилди. Худди чорак финалда бўлгани каби Жалолов бу гал ҳам ўзининг чиройли ғалабаси билан кечанинг юқори нота якунланишига сабабчи бўлди.
Шу тариқа терма жамоамизнинг 4 нафар вакили эртага бўлиб ўтадиган финал беллашувларида жаҳон чемпионлиги учун рингга кўтариладиган бўлди.
Финалга йўл олган вакилларимиз номини яна бир карра ёдга олиб ўтамиз:
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов
+91 кг: Баҳодир Жалолов