Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон банки Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини ҳар томонлама ривожлантиришга тайёр
18:42 / 2020-01-31

Учрашувда Жаҳон банкининг қўллаб-қувватлаш объекти бўлиши мумкин бўлган бошқа истиқболли лойиҳалар ҳам муҳокама қилинди.


Энергетика вазирлигида Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё инфраструктураси бўйича минтақавий директори Лучио Монари бошчилигидаги Жаҳон банки делегацияси билан музокара ўтказилди.

Матбуот хизматининг хабар қилишича, унда томонлар Энергетика вазирлиги ва Жаҳон банки ўртасида Ўзбекистонда энергетика соҳасида ўтказилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Таъкидлаш керакки, Энергетика вазирлиги Жаҳон банки таркибига кирувчи Халқаро молия корпорацияси (ХМК), шунингдек Осиё тараққиёт банки билан 2025 йилга қадар қуввати 2 ГВт бўлган фотоэлектр (қуёш) станциясини қуриш бўйича салоҳиятли инвесторни аниқлаш юзасидан тегишли ишларни олиб бормоқда. Шунингдек, Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликда қуввати 1250-1500 МВт га тенг иссиқлик электр станцияси қурилиши лойиҳаси доирасида тендер ўтказиш режалаштирилган. Ушбу тендер ғолибини аниқлаш 2020 йилнинг октябрь ойига режалаштирилган.

Учрашувда Жаҳон банкининг қўллаб-қувватлаш объекти бўлиши мумкин бўлган бошқа истиқболли лойиҳалар ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, мамлакатда 2021-2023 йилларда 150 мингта хусусий уйларга ҳар бирининг қуввати 2 кВт бўлган фотоэлектр станцияларини ўрнатиш дастури устида ишланмоқда. Бундан ташқари, баҳор ва куз мавсумида автоном энергия таъминоти бўйича мақсадли дастурларни (электр, иссиқлик ва биогаз) ишлаб чиқиш учун республиканинг 33 потенциал қишлоқ ва чекка ҳудудлари аниқланди.

Музокаралар чоғида Луцио Монари Жаҳон банки Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини ҳар томонлама ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлаб, мамлакатнинг электр энергетикаси соҳасини ислоҳ қилиш тажрибаси Жаҳон банкида катта қизиқиш уйғотаётганини таъкидлади.

Унда нефть-газ саноатини ислоҳ қилиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари ҳам муҳокама қилинди. Жаҳон банки ушбу соҳадаги ислоҳотларнинг бориши ва углеводородларни қазиб олишдан то якуний истеъмолчиларгача бўлган барча ишлаб чиқариш жараёнларини ўзида мужассамлаштирган бош режа ишлаб чиқиш мақсадида йиғилиш ўтказишни таклиф қилди.