Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон банки илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштиришга 100 миллион доллар ажратади
20:25 / 2019-09-27

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё молия, рақобатбардошлик ва инновациялар бўйича глобал амалиёти раҳбари Мариализа Мотта бошчилигидаги делегация билан учрашди.


Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё молия, рақобатбардошлик ва инновациялар бўйича глобал амалиёти раҳбари Мариализа Мотта бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Мулоқотда Ўзбекистон илм-фанини тижоратлаштириш лойиҳаси муҳокама қилинди. Лойиҳа уч қисмдан иборат. 5 миллион АҚШ доллари қийматига эга биринчи босқичда Лойиҳани бошқариш гуруҳи ва Танлов бўйича халқаро кенгашни ташкил этишга қаратилган.

Учрашувда томонлар лойиҳага тайёргарлик масаласига тўхталиб, таҳлилий ва техник-иқтисодий лойиҳалаштириш, унинг ижросини таъминлаш, коррупцияга қарши тадбирлар режаси, молиявий бошқарув, мониторинг тизимини ташкил этиш каби жиҳатларга эътибор қаратди.

30 миллион АҚШ долларига тенг бўлган иккинчи босқичда Ўзбекистондаги илмий-техник тадқиқотлар ва ишланмаларни замонавий даражага кўтариш, илм-фан натижаларидан олинадиган даромадларни ва уларнинг рақобатбардошлигини ошириш кўзда тутилган. Амалий тадқиқотлар ва ишланмалар дастури юртимиз олимлари ва иқтидорли ёш тадқиқотчиларнинг жаҳон стандартларига мос илмий ишлар билан шуғулланишларига замин яратади. Бу маблағлар илмий тадқиқотлар, амалий иқтисодий таҳлиллар ва хорижда таълим олиш учун ажратилади.

Лойиҳанинг учинчи босқичига 15 миллион доллар ажратилган бўлиб, бу маблағлар технологияларни жорий этиш, илмий концепциялар яратиш, прототиплаш, илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари ва тижоратлаштириш мақсадларига сарфланади. Мазкур грант маблағлари тадбиркорлар, стартапчилар, технологик инновацияларни амалга ошириш ва янги ёки мукаммаллаштирилган маҳсулот (хизматлар) яратиш имкониятига эга бўлган корхоналарга тақдим этилиши кутилмоқда. Бунда корхоналарга маблағларини ўз лойиҳаларига сарфлаш шарти ҳам қўйилади.

Учрашув якунида томонлар лойиҳанинг кейинги босқичини октябрь ойида муҳокама қилишга келишиб олди. Жаҳон банки вакиллари Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Лойиҳани бошқариш гуруҳи фаолияти учун 100 миллион АҚШ доллари маблағи олиши мумкинлигини қайд этди.