Жўш обод қишлоқ бўлди
Бугун – баҳорнинг биринчи куни. Қўшработ туманида янги объектлар фойдаланишга топширилди.
Бугун – баҳорнинг биринчи куни. Қўшработ туманида янги объектлар фойдаланишга топширилди.
Дастур асосида ўнга яқин маҳалла ҳудуди обод қилинди. Шу пайтгача ёзда тупроқ, қишда лой бўладиган кўчалар тош тўшалиб, асфальт қилинди. Транспорт воситалари ва пиёдалар учун янги кўприклар қурилган. Йўллар четида пиёдалар йўлаклари ташкил қилинган, тунги ёритиш чироқлари ўрнатилган.

Эҳтиёжманд, турар-жойга муҳтож оилалар учун 70 дан ортиқ уй-жой вилоят ва туман маҳаллий бюджети маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан бунёд этилди.
Тадбирлар Қўрғон қишлоғидаги машҳур бахши Эргаш Жуманбулбул ўғли уй-музейининг тантанали очилиш маросими билан бошланди.

Маросимда давлат ва жамоат арбоблари, республикамизнинг турли ҳудудларидан келган бахшилар, вилоят жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.
