Жўшқин ҳаёт нафаси
Карантин кунларини бошимиздан ўтказамиз, деб сира ўйламаган эканмиз.
Карантин кунларини бошимиздан ўтказамиз, деб сира ўйламаган эканмиз. Ҳамиша шошиб юрадиган, улгуриш учун елиб-югурадиган одам учун уйда, деярли ҳаракатсиз “тошдай қотиш” мутлақо ўзга оламда яшагандай гап.
“Уйда қолинг!” деган оддий талаб доим ёниб-куйиб яшайдиган инсон учун қанчалик ноодатий. “Мана, сенга олам-олам вақт, юрагингга сиққанича ол”.
Беихтиёр ҳаракатсизликда бошқа вақтда ўйлай олмайдиган дамлар учун имконият туғилар экан. Тўхта, шунча умр мобайнида нималарга эришдинг? Нимани қойил қилдинг? Ҳаётингда бирор одам “Умрингдан барака топ!” деб дуо қилдими? Бирор инсоннинг кўзидан ёшини артиб қўйдингми?
Навоий беш аср олдин айтиб кетган: Бу дунёда савоб иш қилмаслик ҳаммомдан нопок чиқиш билан тенг. Сен ҳаммомдан пок чиқдингми? “Эллик ёшдан ошганлар, яхшилик қилишга шошилинг” деган даъватни эшитганда яхшилик қилишга улгурдингми?
Афсус, одам боласи ҳамиша эртанги кундан умид қилиб: “Ҳали улгураман” деган хаёлда яшаркан. Ахир аллақачон Навоий ёшидан ўтиб кетгансан-ку?! Ўзбекнинг буюк аждоди Навоий айтганидек, ипак қуртичалик ҳимматинг йўқми?
Янги турмуш тарзига ўтган ҳаётингда маъно-мазмун бормиди? Аслида инсоф ва диёнат билан ўйлаганда, биз энг кўп исроф қилган неъмат – бебаҳо вақт эмасми? Ҳеч бўлмаса, шу осойишта кунларда умрнинг қадрини ҳис қилдикми?

Тавба, тўй ва маъракаларда юзлаб одамлар билан қучоқ очиб кўришибмиз-а. Бир лаҳза ҳам бир-биримиздан вирус юқтириб олишни ҳаёлимизга келтирмабмиз... Меҳр кўзда, кўнгил бағирда деб ўйлаганмиз. Дийдорлашув меҳр-оқибатнинг деган хаёлга борганмиз.
“Нега фалон ишни бажармадинг?” деб сўрашса, “Вақтим етмади” деб баҳона қилардик. Мана, яна қанча вақт керак? Кўчага чиқиш билан боғлиқ иш бўлмаса бас. Кўчага чиқсангиз, ким биландир учрашсангиз, вирус юқиши учун шароит яратасиз.
Гап шунчаки ҳаёт кечириш ҳақида эмас, балки жон сақлаш ҳақида кетяпти. Масала жуда ҳам жиддий. Шундай бир пайтда қоидага бўйсунмай, айтилган гапларга қўл силтаб, ўжарлик қилиш учун инсон қанчалар нодон бўлиши керак?! Ҳой, жон ўзингизга керак бўлмаса, бошқаларни ўйланг. Сизнинг нодонлигингиз касри атрофингиздагиларга уриши мумкин ахир. Агар ҳамма ўз жойидан қўзғалмай, ҳеч ким билан мулоқот қилмаса, вирус ҳам чекиниши муқаррар. Асранганни Оллоҳ ўзи асрайди.
Баъзилар “Сиқилиб кетдим, ҳадеб бир жойда ўтиравераманми?” дейишади. Ахир сабр-қаноат сизнинг жонингизни асрайди. Бугун тоқат қилсангиз, эртага яхши ҳаётга эришасиз. Ойнинг ўн беши қоронғи бўлса, ўн беши ёруғ, дейдилар.
Ҳар куни бош давлат санитария инспекцияси инспектори Нурмат Отабековнинг тезкор ахборотини кўнгилда бир хавотир билан тинглайсиз. Ишқилиб, коронавирус чекиндимикан, соғайганлар сони кўпайганмикан, деган умидда қулоқ соламиз. Ватан ободлиги, эл-юрт фаровонлигини ўйлаганлар шундай фикр юритади.
Агар Ўзбекистон шу бало-қазодан кам талофат билан чиқса, дунё аҳли миллатимизга яна бир бор тан берар эди. Аҳил, иноқ, ҳамжиҳат халқ яшайдиган юрт доим гуллаб-яшнайди. Давлатимиз раҳбарининг ғамхўрлиги, меҳрибонлигини бутун дунё эътироф этди. Бу синовдан, Президентимиз айтганидек, янада қудратли, янада куч-қувватга тўлиб чиқишимиз керак. Муваққат чекловлардан кейин эркин, озод, мустақил турмушнинг қадрига кўпроқ етамиз. Инсонларнинг бир-бирларига меҳр-оқибати кучайиши ҳам турган гап.
Ғуборлардан ҳоли бўлган Ватанимиз ҳар қачонгидан гуллаб-яшнайди, албатта. Карантин кунлар адо этилгач ишларимизни ўшанда ғайрат-шижоат туфайли бажарамиз.
...Телефонлар ҳам тинчиб қолди. Ҳамма ўзи билан ўзи овора, шекилли. Дарвоқе, тунов куни Олтиариқдан Абдужаббор қўнғироқ қилди. Анвар Обиджоннинг дафн этилиши, фотиҳалик маросимида қатнашганини айтди. Эҳ, Анвар ака ҳаётда жуда камтар-камсуқум инсон эди. Видолашув маросими ҳам камтарона ўтибди-да. Фарғонани, Олтиариқни, айниқса, Ватанини жонидан ортиқ севарди.

Ҳар замонда келиб, бизни тушликка таклиф қиларди. У киши гапирганда ҳаммамиз Анвар аканинг оғзига қараб турардик. Донишманд инсонлар шунақа бўлади. Ҳуда-беҳуда гапни айтавермайди. Ҳуда-беҳуда гапни ёзавермайди. Олтиариқнинг миришкор деҳқонлари ҳақида сўз кетганда Анвар ака яйраб кетарди. Замонавий тилда айтганда, Анвар Обиджон Олтиариқнинг брендига айланганди. Синовли кунларда Фарғона икки халқ шоирини тупроққа қўйди: Охунжон Ҳакимов ҳам оламдан ўтди. Бу инсонлар умр йиллар билан эмас, ижод билан ўлчанишини исботлаб кетдилар.
Коронавирус пандемиясини келтирган зарарига қараб турлича баҳолашди. Кимдир бу бало-қазони Иккинчи жаҳон урушидан кейинги зарбага ўхшатди. Беларусь Президенти Александр Лукашенко “психоз” деб атади. Баъзилар терроризмдан ҳам ёмон деб айтди. Терроризмга қарши курашиш, унинг ижрочиларини тутиб жазолаш мумкиндир. Бу вирусни кўриб бўлмайди. Суд курсисига ўтирғизиб бўлмайди.
Яна кимдир инсониятга келган синов деб баҳолаяпти. Кимнинг нимага қодирлиги яққол кўринмоқда. Бизда кейинги уч йилда татбиқ этилаётган ислоҳотларимиз синовдан ўтмоқда. Масалан, Ўзбекистонда янги намоён бўлган Давлат хизматлари марказлари бу имтиҳондан “аъло” баҳо билан ўтди. Асли бу идора таг-туби билан йўқ эди. Президентимиз одамларни овора-сарсон бўлишдан халос қилиш мақсадида, ҳожати осон чиқиши учун ушбу ташаббусни жорий қилганди.

Оилангизда қандай муаммо бор. Фарзандингизни боғчага, мактабга, институтга жойламоқчимисиз, марҳамат, ҳамма ишингизни мазкур марказ битириб беради. Тўғри, ҳозир аҳоли гавжум бўлишига йўл қўймаслик учун марказнинг дарчаларида қабул йўқ. Лекин сиз уйингиздан ташқарига чиқмай “онлайн” режимида эҳтиёжингизни қондиришингиз мумкин. Карантин шароитида қайси автомобиль транспортига рухсатнома бериш-бермаслик масаласини ҳам агентлик марказлари ҳал қилиб берди.
Сабр-қаноатли дамларда у ёки бу воқеага баҳо бериш имкони туғиларкан. Санъат соҳаси вакиллари ҳам ўзига хос синовдан ўтишди. “Жонли эфир”даги жонли ижро талабларига ҳамма ҳам жавоб беролмаслиги маьлум бўлди.
Киномиз ҳам томошабинлар кўригидан ўтди. Мухлисларни зериктирмасликка аҳд қилган ижодкорлар мумтоз саньатимиз намуналарига мурожаат қилишди. “Асл айнамас” деган ҳақиқат яна бир бор намоён бўлди.
Биз-ку уйда хонанишин бўлиб ўтирибмиз. Лекин эл-юрт хавфсизлигини таьминлаш, беморлар саломатлигини асрашни ўз бурчи деб билган юртдошларимиз туну кун бедор юришибди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаси ходимлари, фидойи шифокорлар, раҳбар ва мутасаддилар масьулиятли паллада ҳушёрликни йўқотмай, уйларига бормай меҳнат қилишяпти. Ким белгиланган қоидага итоат қилса, фидойи юртдошларимиз меҳнатини елга совурмасликни ўйлайди. Ҳеч ким вируснинг менга дахли йўқ, дейишига асос бўлиши мумкин эмас.
Баьзан ҳозир йилнинг қайси фаслида яшаётганимиз ҳам ёдимиздан кўтарилгандай. Тонг отади, кун ўтади, кеч бўлади. Бундай паллани бошимиздан кечирмаган эдик. Календарга қарасак, майнинг ярми ортда қолибди. Ўзбекистонда илк коронавирус пайдо бўлганига икки ойдан ошибди. Демак, ҳаёт давом этади. Меҳнаткаш халқимиз карантин киритган таҳрирларни ҳам ўзига бўйсундиради. Аввалги жимжитлик ўрнини яна ҳаракатлар эгаллай бошлади.
У ҳолда “Уйда қолинг” деган даьват нима бўлади? Эпидемиология- санитария мутахассислари белгилаган шартларга тўла амал қилган ҳолда юртимиз далаларида меҳнат симфонияси баралла янграйверади. Аслида дала ва ишхона ҳам уйимиздай гап. Ризқ-рўзимиз бунёдкорлари - тадбиркорларга самарали меҳнат қилиш учун шарт-шароит яратилган.

Шуҳрат Жабборов,
Ўзбекистон Республикасида
хизмат кўрсатган журналист