Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзгараётган Ўзбекистон рақамларда: пилла етиштириш бўйича Ўзбекистон дунёда 3-ўринда
09:21 / 2019-12-04

2018 йилда пилладан йилига 3 марта, 2019 йилда йилига 4 мартагача ҳосил тайёрлаш йўлга қўйилди.


Президентимизнинг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ташкил этилди.

Соҳани ривожлантириш юзасидан 2017-2018 йиллар давомида ипакчилик ва пиллачилик соҳасини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та ва Вазирлар Маҳкамасининг 1 та қарорлари қабул қилинди.

2018 йилда пилладан йилига 3 марта, 2019 йилда йилига 4 мартагача ҳосил тайёрлаш йўлга қўйилди.

Пилла етиштириш ҳажми бўйича Ўзбекистон дунёда 3-ўринни эгаллаб турибди.

Пилла етиштириш ҳажми:

1.jpg

Етиштирилган ҳар бир килограмм пилла 2017 йилда 8 минг сўмдан харид қилинган бўлса, бугунги кунда мавсумга қараб 15-20 минг сўмдан тўланмоқда.

2018 йилда 51,1 миллион АҚШ доллари қийматида пиллачилик маҳсулоти экспорт қилинган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични йил сўнггига қадар 70 миллион АҚШ долларига ошириш режалаштирилган.

Ипакчилик корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми:

2.jpg

Ипак толалари тайёрлаш, йигириш ва ипак газлама ишлаб чиқариш корхоналари сони:

3.jpg

Пиллачилик маҳсулотлари 26 та давлатга экспорт қилинмоқда.
Ипак ва ипак маҳсулотлари экспорти ҳажми:

4.jpg