English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зеленский халқаро мукофот билан тақдирланди
11:00 / 2022-07-27

Буюк Британия Бош вазири лавозимини тарк этиш арафасида турган Борис Жонсон Украина етакчиси Владимир Зеленскийни Уинстон Черчилл мукофоти билан тақдирлади.

Мукофот топшириш жараёни видеоконференция мулоқоти шаклида амалга оширилди, дейилади "РИА Новости"нинг Буюк Британия ахборот манбаларига асосланган хабарида.

Хабарда қайд этилишича, етакчилик маҳорати учун эътироф сифатида бериладиган Черчилл мукофотига шаҳзода Чарльз, афсонавий собиқ бош вазир Маргарет Тэтчер, бир вақтлар АҚШ давлат котиби бўлиб ишлаган Мадлен Олбрайт, собиқ америкалик сенатор Жозеф Либерман каби таниқли сиёсатчилар муносиб кўрилган.

Эслатиб ўтамиз, Борис Жонсон тарк этаётган лавозимига янги раҳбар сайлагандан кейингина фаолиятини якунлашини маълум қилган.