Зеленский ва Гутерриш телефон мулоқоти ўтказди
Украина Президенти Владимир Зеленский ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш телефон орқали 120 кунга узайтирилган дон келишувини муҳокама қилди. Бу ҳақда Зеленский ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида ёзди.
“БМТ Бош котиби билан суҳбат чоғида Қора денгиз орқали Украина донини ташиш ташаббусини давом эттиришдаги саъй-ҳаракатлари ҳамда “Украинадан дон” деб номланган гуманитар озиқ-овқат ташаббусини қўллагани учун миннатдорлик билдирди”.
Зеленский “Украинадан дон” дастурини “G20” саммитидаги видеомурожаатида батафсил тушунтириб берган эди. Унга кўра, ташаббусни қўллаган давлатлар Украинада етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тўғридан-тўғри сотиб олишлари, сўнгра уни очлик ёқасида турган мамлакатларга етказиб беришлари назарда тутилган эди.
ЎзА