Зеленский самолётини номаълум дронлар таъқиб қилди
Ирландия ҳукумати Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг самолёти номаълум дронлар томонидан кузатилганини аниқлади. Бу ҳақда Президент маслаҳатчиси Дмитрий Литвин маълум қилди.
Манбаларга кўра, 1 декабрь куни Дублинга қўниш арафасида бир неча дрон Украина етакчиси учоғига орқа томондан яқинлашиб келган. Ирландия ҳарбий-денгиз кучлари ушбу дронларни қайд этган. Бинобарин, ўзи учар қурилмалар Зеленский самолётига хавф солмаган.
Ирландия хавфсизлик хизмати айни пайт дронлар қуруқлик ёки денгиздаги бирор кемадан учирилганини аниқлаяпти.
Д.Ҳакимов, ЎзА