Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зеленский Радага Украинада эълон қилинган ҳарбий ҳолатни 90 кунга узайтириш таклифини киритди
16:07 / 2022-11-09

Украина Президенти Владимир Зеленский Олий радага амалда бўлган ҳарбий ҳолат ва сафарбарликни яна 90 кунга узайтириш таклифини киритди. Қонун лойиҳаси ва изоҳ берилган мактуб матни чоршанба куни Украина парламенти сайтида эълон қилинди.

Украинада ҳарбий ҳолат 24 февралда жорий қилинган эди. 25 февралда Давлат чегара хизмати 18 дан 60 ёшгача бўлган Украина фуқароларига ҳарбий ҳолат тугамагунга қадар мамлакатни тарк этишни таъқиқлаб қўйди. Мазкур тартиб фақат эркакларга тегишли. Август ойида Олий рада яна бир бор ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарликни 90 кунга, яъни 21 ноябргача узайтирган эди.