Зеленский Путинни Киевга таклиф қилди
Украина Президенти Владимир Зеленский Россия раҳбари Владимир Путинга Киевда ўзаро учрашув ўтказиш таклифини берди. Бу ҳақда Зеленский журналистлар билан мулоқот чоғида маълум қилди, деб ёзди DW нашри.
Етакчининг сўзларига кўра, Украина томони можарони тугатишга ёрдам берадиган ҳар қандай самарали форматга тайёр, аммо музокара жойи масаласи сунъий равишда чўзилмаслиги керак. Зеленский Беларусь ҳудудида музокара ўтказишни қатъий рад этган.
Д.Ҳакимов, ЎзА