Зеленский: олти кун ичида гуманитар йўлаклар бўйича 130 минг киши эвакуация қилинди
"Киев ва Луганск вилоятларида 10 дан ортиқ гуманитар йўлаклар ишга туширилди. Олти кун мобайнида 130 мингдан зиёд киши эвакуация қилинди", – деди Украина президенти Владимир Зеленский видеомурожаатида.
Аввалроқ Укранинанинг назоратида бўлмаган ҳудудларида реинтеграция масалалари бўйича Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Ирина Верещук 13 мартда эвакуация барча режалаштирилган йўлаклар бўйича амалга оширилмаганини маълум қилган эди. Хусусан, Мариуполь ва Бердянскда эвакуацияни амалга ошириб бўлмаган. Верещукнинг ишонтириб айтишича, Мариуполдан одамларни олиб чиқишга 14 март куни уриниб кўрилади.