Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зеленский: Европа учун умумий ҳаво мудофааси зарур
14:39 / 2025-09-17

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия ҳужуми фонида Европа давлатларини ягона кўп қатламли ҳаво мудофааси тизими барпо этишга чақирди. Унинг фикрича, зарур технология мавжуд, фақат сиёсий ирода ва сармоя керак.

Кеча тонгда рус қўшинлари Запорожьени ракета билан ўққа тутди. Қурбонлар борлиги, ўнлаб одам, жумладан тўрт бола жароҳатлангани айтиляпти. Вилоят раҳбари Иван Федоров 20 дан кўп турар-жой биноси зарба остида қолиб, ёнғин чиққани ҳақида баёнот берди. “30 августдаги ҳужумдан кейин ҳали ўзимизга келиб улгурмагандик, энди яна янги вайроналарни тиклашга тўғри келади,” деган у.

Мамлакат раҳбари ижтимоий тармоқ орқали сўнгги икки ҳафта ичида Москва 3 500 дрон, 2 500 авиация бомбаси ва 200 га яқин ракета учирганини ёзди. Бундан ташқари Киев вилоятидаги фуқаролик логистика иншооти ва Харьковдаги Миллий фармацевтика университети ҳам ҳужумга учраб, камида тўрт киши яраланган.

– Россия оғриқ сезмаётгани учун урушни давом эттирмоқда, – деди Зеленский. –У Ғарб давлатларини Москвага қарши янада оғир иқтисодий санкция жорий этишга чақирди.

РФнинг ўта баланддан ташланадиган “глайд бомбалари” ва дрон тўдаси Украина мудофааси учун жиддий муаммо туғдиряпти. Бундай ҳужумлар Польша ҳудудига ҳам ўтиб кетгани сабабли, НАТО Европада ҳаво мудофаасини кучайтиришга мажбур бўлди.

Мусулмон Зиё, ЎзА